Агар янги технологик жиҳоз текинга олинган бўлса, ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани камайтиришга доир имтиёз унга амал қиладими?
– Йўқ, амал қилмайди. ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база янги технологик асбоб-ускуналарни харид қилишга йўналтирилган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25%ига камайтирилади. Камайтириш технологик асбоб-ускуна фойдаланишга топширилган солиқ давридан бошлаб 5 йил ичида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 356-моддаси).
Шу тариқа, имтиёз корхона янги технологик асбоб-ускунани текинга олганда эмас, балки уни ўзининг ёки қарз маблағлари ҳисобига, лизинг ҳам бунга киради, харид қилгандагина берилади.