Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 45 / Бизнинг маслаҳатлар

Даромад солиғидан имтиёз суғурта бадалига тааллуқли эмас

Турмуш ўртоғимнинг номига “Қишлоқ қурилиш банк”нинг кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларда қурилаётган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой харид қилдик.

Турмуш ўртоғимнинг ойлик иш ҳақи кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлашга етмайди. Мен кредит шартномасида биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этганлигим сабабли ўз иш ҳақимдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаб бораман.

Мен ички ишлар органларида ишлайман ва ҳар ойда менинг ойлик иш ҳақимдан 6 фоиз миқдорида пенсия жамғармасига суғурта бадали ушлаб келинмоқда.

Солиқ кодексининг 179-моддасига асосан “Қишлоқ қурилиш банк”нинг кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган даромадларидан даромад солиғи ушланмаслигидан хабарим бор.

Лекин мазкур даромадлардан пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлаш бўйича имтиёз борми?

 

– Тўғри, Солиқ кодекси 179-моддасининг 30-бандида “Қишлоқ қурилиш банк” АТБнинг кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларидан даромад солиғи тўланиши бўйича имтиёзлар берилган. Бироқ мазкур бандда кўрсатилган мол-мулк олинган (мол-мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан 5 йил ичида сотилса, имтиёз берилган даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади.

Бундан ташқари, Солиқ кодекси 180-моддасининг 6-бандида ички ишлар органларининг оддий хизматчилари ва бошлиқлари таркибига кирувчи шахслар жисмоний шахсларнинг даромадидан солиқ солишдан озод қилинганлиги белгиланган.

Бу ўринда шунга эътибор бериш керакки, Солиқ кодексининг ушбу моддалари билан белгиланган имтиёзлар фақатгина жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларига тааллуқлидир.

“Қишлоқ қурилиш банк” АТБнинг кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган даромадлари бўйича Пенсия жамғармасига суғурта бадалини тўлаш юзасидан имтиёзлар кўзда тутилмаган. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сизнинг даромадингизни фақат жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқдан озод қилиш мумкин, Пенсия жамғармасига суғурта бадали эса белгиланган тартибда ушлаб қолинади. Демак, сиз ишлаётган идора бухгалтерияси даромадингиздан 6 фоиз миқдорида Пенсия жамғармасига суғурта бадалини ушлаб тўғри қилган.

 

 

Жавобни экспертимиз

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 4628 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика