Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 45 / Бизнинг маслаҳатлар

Аниқлаштирилган ҳисобот пеня тўлашдан озод этади

Корхонамиз 2013 йилнинг I чораги учун ДСИга топширилиши лозим бўлган ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) бўйича ҳисоботни 2013 йилнинг 9 апрелида тақдим қилди. Механик хато оқибатида ҳисоботда январь ойи бўйича кўрсаткич 5 046 363 сўм 64 тийин ўрнига 504 636 364 сўм деб кўрсатилган. Аниқлаштирилган қайта ҳисобот 2013 йилнинг 18 апрелида ДСИга тақдим қилинди.

Январь ойи учун ҳисобланган 25 фоизлик ЯИТ суммаси
1 261 590
сўм 91 тийинни ташкил қилади ва бу сумма 2013 йилнинг 4 февралида тўланган. ДСИ 2013 йилнинг 19 апрелида
1 026 959
сўм 02 тийинга ЯИТ учун пеня ва 114 028 сўм 30 тийинга ФРНОга қарздорлик деб инкассо тўлов топшириқномаси билан ҳисобрақамимиздан ечиб олди.

ДСИдагилар қайта ҳисоботни топширганимиздан қатъи назар, улар пеня ундирилишига монелик қилмаслигини билдиришди. Агар мен механик хато билан топширилган ҳисоботимни аниқлаштириб берган тақдиримда пеня ҳам шунга мос равишда камайиши ёки кўпайиши керак-ку. Бизга шу масала юзасидан жавоб топишда кўмак беришингизни сўраймиз.

 

 

           – Солиқ кодексининг 46-мод­даси билан давлат солиқ хизмати органларига аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим қилиш тартиби ва улар бўйича пеня ҳисоблаш усуллари тартибга солинади.

Унга кўра давлат солиқ хизмати органларига солиқ ҳисоботи тақдим этилган даврга тааллуқли хатоларни ўзи мустақил равишда аниқлаган солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган 5 йиллик солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ичида ўша давр юзасидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқига эга. Мазкур норма давлат солиқ хизмати органлари томонидан молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) доирасида текшириш ўтказилган давр учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасининг камайишини назарда тутувчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган ҳолларда қўлланилмайди.

Ушбу моддада аниқлаш­тирилган солиқ ҳисоботида илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги маълумотлар, аниқлаштирилган маълумотлар ва улардаги тафовутлар кўрсатилиши кераклиги белгиланган.

Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммасидан ортиқ бўлса, тегишли солиқ ёки бошқа мажбурий тўловни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятларига пеня ҳисобланган ҳолда мазкур тафовут қўшилади.

Шунингдек, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммасидан кам бўлса, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан шахсий варақада солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси тафовут миқдорига камайтирилганлиги акс эттирилади. Солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, пеняларнинг ортиқча тўланган суммаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳисобга олинади ёки қайтарилади.

Демак, сиз ҳисоботни нотўғри топшириш эвазига ошган суммадан ҳисобланган пенялар сизга Солиқ кодексида белгиланган тартибда бошқа тўловларга ҳисобга олиниши ёки қайтариб берилиши керак.

Прочитано: 2355 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика