Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 45 / Тадбир

“Нонинг ҳалол бўлса – кўчада е”

 

 

 

ЁКИ МАҲСУЛОТЛАРНИНГ СИФАТИ ХАВФСИЗЛИК КАФОЛАТИДИР

 

           Миллий матбуот марказида Давлат божхона қўмитаси томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ноқонуний олиб чиқилиши ва контрафакт маҳсулотларнинг олиб кирилишига қарши чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 3 декабрдаги “2013 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини етиштириш ва фойдаланишнинг прогноз параметрлари тўғрисида”ги 340-сон қарори ушбу маҳсулотларни етиштириш, реализация қилиш ва ўз вақтида қайта ишлашни ташкил этиш учун кенг шарт-шароитларни яратишга хизмат қилмоқда.

Афсуски, халқимиз ризқига хиёнат қилаётган айрим “учар тадбиркор”лар амалдаги тартиб­ларга бўйсунмай, юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини четга ноқонуний равишда олиб ўтишга уринмоқдалар. Уларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатларига рес­публикамиз божхоначилари томонидан ўз вақтида чек қўйилиб, ноз-неъматлар элимиз дастурхонига қайтарилмоқда.

Ҳар бир давлат ўз миллий маҳсулотларини, ички бозорини ҳимоя қилиши табиий ҳол. Четдан кириб келаётган товарларнинг барчасини ҳам сифатли ёки истеъмолга яроқли, деб бўлмайди. Улар орасида “усти ялтироқ, ичи қалтироқ” маҳсулотлар ҳам борки, айрим импортчилар қандай йўл билан бўлмасин, уларни ўтказишни, фақат моддий наф кўришни исташади. Шунинг учун ҳам биринчи галда уларнинг сифатига жиддий эътибор бериш, шу йўл билан аҳоли саломатлигини муҳофазалаш долзарб аҳамиятга эга.

Президентимизнинг жорий йил 29 январдаги “Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида”ги ПҚ-1913-сон қарори ушбу йўналишда олиб борилаётган чора-тадбирларнинг янги босқичини бошлаб берди.

Қарорга мувофиқ, 2013 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб кираётган ёки транзитини амалга ошираётган юк ташувчилар чегарани кесиб ўтган жойидаги божхона органларига ўтказилаётган товарлар тўғрисидаги маълумотни, шу жумладан уларнинг номи, миқдори, вазни ва юклар қиймати, шунингдек Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ уларнинг кодлари ҳақидаги маълумотни тақдим этишлари шартлиги белгилаб қўйилди.

Бу ҳар бир товар ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш имконини бериб, мамлакатимизга шубҳали ёки талабга жавоб бермайдиган товар ва транспорт воситалари кириб келишининг олдини олиш имконини беради. Юк ташувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар етарли бўлмаган тақдирда товарлар ва транспорт воситалари қўшимча божхона назоратидан ўтказилади.

Шунингдек, 2013 йил 1 июлдан бошлаб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ республикага олиб кириладиган озиқ-овқат товарлари, шахсий гигиена буюмлари ва бошқа истеъмол товарларида уларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан қўйилган давлат тилидаги товар маркировкаси бўлиши шарт.

Янги тартибга кўра, фақат товарнинг бир қисми бўлган ва унинг қийматига кирувчи истеъмол упаковкасида (идишда) бевосита чакана савдога тушувчи 44 та гуруҳдаги товарлар мажбурий тартибда маркировка қилинади.

Бундан ташқари, 2013 йилнинг 1 апрелидан бошлаб импортёрлар-тадбиркорлик субъектлари томонидан божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда Ўзбекистон Рес­публикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун экспорт божхона юк декларациясини мажбурий равишда тақдим этиш тартиби жорий этилди.

Буларнинг барчаси аҳолини юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, ички бозорни қалбаки товарлардан муҳофазалашга хизмат қилмоқда.

ДБҚ Матбуот хизмати. 

 

 

 

           2013 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ноқонуний равишда олиб ўтилишига қарши курашда жами 508 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, умумий қиймати 1,8 млрд сўмдан ортиқ қарийб 800 тонна қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Ноқонуний олиб ўтишга уринилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 42,3 фоизи мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқишда ва 57,7 фоизи олиб киришда, транзит ва ички ҳудудда аниқланган. Мазкур ҳолатларнинг 21 тасида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган бўлса, 458 таси юзасидан маъмурий ишлар юритилган, 29 таси бўйича суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Прочитано: 2236 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика