Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 45 / Қонун ижодкорлари нималар устида ишлашмоқда

Келаси йилги давлат бюджети лойиҳаси муҳокамаси

2013 йил 6 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси тақдим  этган 2014 йилга мўлжалланган “Бюджетнома” – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

 

Мажлисда 2014 йилга мўлжалланган Давлат бюджетининг лойиҳаси, асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, мамлакатни янгилаш ва модернизация қилиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришиш, қулай инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш каби устувор йўналишларни ҳамда Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти И.Каримов томонидан жорий йилнинг 18 январида Ҳукумат йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифаларни изчил амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилганлиги таъкидлаб ўтилди.

2014 йил учун солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида Давлат бюджети даромадлари ЯИМга нисбатан 21,0 фоизни, харажатлари 22,0 фоизни ва тақчиллиги 1,0 фоизни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.

Давлат молиясини бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини янада мукаммаллаштириш, бюджетдан ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 2014 йил 1 январдан бошлаб Бюджет кодексини эксперимент тариқасида 2014-2015 йиллар давомида синов шарти билан амалга киритиш таклиф этилмоқда, ушбу даврда унга зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Бюджет кодексини амалга киритишдан мақсад амалиётда мавжуд зиддият­ларни ва эскириб қолган меъёрларни бартараф этиш ҳамда амалиётда қўлланилаётган нормативларни, бюджет жараёни қатнашчиларининг ваколатларини тизимлаштиришга имкон яратадиган ягона ва тўлиқ қонун ҳужжатида барча бюджет жараёнини тизимли акс эттиришдир.

Муҳокамаларда депутатлар 2014 йилга солиқ-бюджет сиёсати концепциясида ва Давлат бюджети лойиҳасида мамлакатни барқарор иқтисодий ўстиришнинг муҳим омили сифатида ички талабни рағбатлантиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилиши кўзда тутилаётганлигини алоҳида эътироф этдилар.

http://parliament.gov.uz

Прочитано: 2307 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика