Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 22 / Хўжалик ҳуқуқи

Ишлаб чиқариш тўхтатилганда

Бизнинг тизимимизга кирадиган корхона корхонамиздан қарзни ундириш тўғрисида даъвони ишга киритди. Суд жараёни давомида бизнинг тараф тизим ичидаги қарзни сўндиришни 6 ойга кечиктириш тўғрисида Ҳукуматнинг Баённома қарори мавжудлиги сабабли уни тўхтатишни илтимос қилди. Бироқ хўжалик суди уни эътиборга олмади ва қаноатлантиришни рад қилди.
Бу тўғрими? Суднинг бундай ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш мумкинми?
И.Қамбаров,
бош директорнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари.
Самарқанд вилояти.

 

– Иш бўйича жараённи тўхтатиш учун асослар ХПКда назарда тутилган. ХПКнинг 82-моддасига мувофиқ хўжалик суди қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туришга мажбур:
1) ишни конституциявий, фуқаровий, жиноят ёки маъмурий суд ишларини юритиш тартибида кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан қарор қабул қилингунга қадар кўриш мумкин бўлмаганда;
2) жавобгар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмида бўлган ёки Ўзбекистон Респуб­ликаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмида бўлган даъвогар фуқаро тегишли илтимоснома билан мурожаат қилганда;
3) фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса;
4) фуқаро муомала лаёқатини йўқотганда.
ХПКнинг 83-моддасига асосан хўжалик суди қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли:
1) хўжалик суди томонидан экспертиза тайинланганда;
2) ишда иштирок этувчи шахс бўлмиш ташкилот қайта ташкил қилинганда;
3) ишда иштирок этувчи шахс бўлмиш фуқаро бирор-бир давлат мажбуриятини бажариш учун жалб этилганда.
Мазкур ҳоллар батафсил ҳисобланмайди, чунки ХПК 82-моддасининг иккинчи қисми хўжалик судига қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам иш юритишни тўхтатиб туриш ҳуқуқини беради.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра тизим ичидаги қарз сўндирилиши муддатини кечиктириш тўғрисида ҳукумат баённомаси хўжалик иши бўйича ишлаб чиқаришни тўхтатиш учун асос бўлиб хизмат қила олмайди.
ХПКнинг 85 ва 152-моддаларига мувофиқ хўжалик суди иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримини алоҳида далолатнома тарзида чиқаради. Унинг устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 2461 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика