Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 21 / Бизнинг лойиҳалар

Ўз ҳуқуқларингни асослай бил

«

NORMA» профессионал ривожланиш маркази Ўзбекистондаги чет эл ваколатхоналари фаолиятининг долзарб масалалари юзасидан яқинда тренинглар туркумини тугаллади. Тренингларни «BAKER TILLY Uzbekistan» компаниясининг аудиторлик-консалтинг гуруҳи мутахассислари ўтказдилар.

«NORMA

Ваколатхона қайси харажатларни ўзининг валюта ҳисобварағидан тўлаши мумкин? Сотиб олинган муайян товар, айтайлик, ташкилий техника учун (СИП-Тошкент шароитида) Ўзбекистондаги банк ҳисобварағидан сотувчининг хориждаги ҳисоб-китоб варағига чет эл валютаси ўтказиш йўли билан ҳақ тўлаш мумкинми? Бундай шартномани расмийлаштиришимизни банк рад этишга ҳақлими?

– Мазкур саволларга жавоб беришда қуйидаги норматив ҳужжатларнинг қоидаларига асосланмоқ керак:

 

Хорижий тижорат ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида низом1. Ушбу ҳужжатга мувофиқ чет эл компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси юридик шахс ҳисобланмайди;

 

Импорт шартномаларини ҳисобга қўйиш ва улар тўловини хўжалик субъектларининг ўз валюта маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тартиби тўғрисида низом2. Мазкур Низомга кўра рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомиллари Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган хўжалик субъекти билан норезидент хорижий ҳамкор ўртасида ўз валюта маблағлари ҳисобидан тўланадиган товарлар, ишлар, хизматлар импорти хусусида тузилган шартномаларга нисбатан белгиланади. Ана шу шартнома талабидан келиб чиқиладиган бўлса, ваколатхона учун ташкилий техникани етказиб беришга доир шартнома ваколатли банкда ҳисобга қўйилмайди;

 

Ваколатли банклар томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш тартиби3 (бундан буён матнда 511-сон Тартиб деб юритилади). Мазкур ҳужжатнинг 3.1-бандига кўра норезидент – юридик шахсларнинг валюта ҳисобварақлари Ўзбекистон Республикасида жойлашган иммунитет ҳамда дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган чет эл дипломатия ва бошқа расмий ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг филиалларига, шунингдек хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналарига очилиши мумкин. Шундай қилиб, ваколатхонанинг ҳисобварағи норезидент – юридик шахснинг ҳисобварағи демакдир.

Ана шу ҳужжатнинг 3.3-бандида айтилишича, мазкур ҳисобварақларда турган маблағлар ҳисобварақ эгасининг фармойишига мувофиқ банкда қабул қилинган шаклда (банк жўнатмаси, аккредитив, чек шаклида) хорижга ўтказилиши мумкин. Ушбу банд қоидасига асосан банк сиз тузган чет эл валютасидаги шартнома бўйича пул маблағларини сизнинг фармойишингиз асосида ўтказиши шарт.

«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун4 ва бошқа норматив ҳужжатлар таҳлил қилиб чиқилганда, уларда ҳисоб-китобларни чет эл валютасида қилиш сингари жорий халқаро операциялар фақат Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмиш юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин деган норма аниқланмади.

Шундай қилиб, ваколатхона ўз фаолияти билан боғлиқ, «ўз эҳтиёжлари учун» дея таърифланадиган ҳар қандай харажатларни ваколатли банкда шартномани импорт шартнома сифатида ҳисобга қўйиш мажбуриятисиз тўлаши мумкин.

Ваколатхона ўзининг қандай харажатларини корпоратив (сўмдаги ёки валютадаги) пластик карточка билан тўлаши мумкин?

 

 

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида низом5 (бундан буён матнда 1122-сон Низом деб юритилади) нормаларига қарайдиган бўлсак, пластик карточка банк томонидан чиқарилган, карточка эгасининг банк ҳисобварағида маблағ борлигига гувоҳлик берувчи ва нақд пул тўламасдан товарлар, иш ва хизматларни сотиб олиш ҳуқуқини берувчи персонлаштирилган тўлов воситасидир.

 

Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибида6 белгиланишича, юридик шахслар бўлган норезидентлар учун Ўзбекистон Республикасининг миллий валютадаги ҳисобварақлари республикамизда турган, хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган хорижий ташкилот ваколатхоналарига очилади. Шу зайил ваколатхона ҳисобварағи норезидент – юридик шахснинг ҳисобварағидир.

 

1122-сон Низомда белгилаб қўйилганидек, пластик карточкалар жисмоний шахслар, юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар бир томондан ва маҳсулот реализация қилувчи, иш бажарувчи ёки хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар иккинчи томонда туриб ўзаро нақд пулсиз ҳисоб-китобларда, шунингдек нақд пул берадиган шохобчалардан ва банкоматлардан нақд пул маблағларини олишда қўлланилади.

Шундай қилиб, сўмдаги ва валютадаги пластик карточкалар билан ҳисоб-китоб сотиб олинган товарлар, иш ёки хизматларга ҳақ тўлаш учунгина қўлланилиши мумкин.

Мамлакатимиз ичкарисида валютадаги пластик карточка билан ҳисоб-китоб қилиш мумкинлиги билан боғлиқ масалага келганда, қуйидагиларни албатта эътиборга олиш зарур:

 

«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун 18-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида барча ҳисоб-китоб ва тўловлар миллий валютада амалга оширилади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун 18-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида ҳисоб-китоб ва тўловларни чет эл валютасида амалга оширишга резидентлар томонидан тўловларни резидентлар ҳамда норезидентлардан пластик тўлов ва кредит карточкалари бўйича қабул қилишда йўл қўйилади;

 

511-сон Тартиб 2.3-бандининг «е» кичик бандига мувофиқ резидент – юридик шахсларнинг валюта ҳисобварақларига чет эл валютасидаги суммалар пластик тўлов ва кредит карточкалари бўйича тўловларда ҳисоблаб ёзилиши мумкин;

 

Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомнинг7 еттинчи бандига мувофиқ банк карталари бундай карта-ҳисобварақ эгасига қараб, шахсий ва корпоратив банк карталарига бўлинади. Корпоратив банк картаси унинг эгасига – юридик шахснинг ваколатли ходимига карта-ҳисобварақда ҳисоби олиб бориладиган пул маблағларини тасарруф этиш имконини беради. Бундай карта фақат нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мўлжалланган бўлиб, ундан иш ҳақи ва бошқа ижтимоий хусусиятдаги тўловларни тўлаш учун, шунингдек нақд пул маблағларини тўлаш учун фойдаланиш мумкин эмас.

Кўриниб турибдики, Ўзбекистон қонун ҳужжатларида товарлар, ишлар, хизматларни сотиб олишда тўловни валютадаги пластик карточка билан тўлаш борасида ҳеч қанақа чекловлар йўқ. Аммо амалиётда қандайдир чекловларга дуч келиш ҳам мумкин. Бундай ҳолларда, биринчидан, рад этиш сабаби юзасидан ёзма асос сўранг, иккинчидан, бундай тўловни амалга оширишга бўлган ўз ҳуқуқингизни асосли равишда, қонун ҳужжатларининг нормаларига таянган ҳолда исботлаб беринг.

Тренингда яққол кўзга ташланган қизиқишни ва тушган кўплаб саволларни инобатга олиб, бундай тренингларни кузда яна ўтказиш мўлжалланмоқда.

1Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2000 йилдаги 410-сон қарорига 1-илова.

2

3

4

5

6

7

МБ бошқарувининг АВ томонидан 30.04.2004 йилда 1344-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.
МБ тасдиқлаган, АВ томонидан 22.10.1998 йилда 510-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
МБ бошқарувининг АВ томонидан 15.04.2002 йилда 1122-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.
7.05.1993 йилдаги 841-
МБ тасдиқлаган, АВ томонидан 22.10.1998 йилда 511-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
МБ бошқаруви, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва ДБҚнинг АВ томонидан 4.10.2005 йилда 1514-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

XII-сон Қонун (11.12.2003 йилдаги 556-II-сон Қонун таҳририда).

 

 

Ўз ахборотимиз.

 

 

» томонидан ўтказилган тренингларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларнинг мавзусини иштирокчиларнинг ўзлари белгилаб бердилар. Саволлар ташкилотчиларга олдиндан йўлланган бўлиб, уларга «BAKER TILLY Uzbekistan» компанияси етакчи мутахассислари, хусусан, бошқарувчи ҳамкор, амалиётчи аудитор ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда бизнес ҳуқуқи масалалари бўйича маслаҳатчи Олег Даминов; юридик амалиёт раҳбари, адвокат, йирик корхоналарнинг ҳуқуқий консалтинги бўйича мутахассис Андрей Лубенец; «BAKER TILLY Uzbekistan» компанияси солиқ амалиёти раҳбари Ирина Агафонова тренингда муфассал жавоб бердилар. Шу аснода чет эл компанияларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари иши билан боғлиқ кўпгина жиҳатлар ҳам муҳокама этилди. Бугун энг охирги тренингда берилган бир неча савол ва кўриб чиқилган қатор вазиятларга тўхталамиз.

 

 

 

Прочитано: 2674 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика