Бизнинг вазиятимизни ойдинлаштириб берсангиз. Асосий фаолият туримиз реклама хизматлари (ХХТУТ бўйича коди – 84300) бўлиб, қўшимча фаолиятимиз – матбаа ишлаб чиқаришидир (тегишли лицензияга эгамиз). Агар матбаа ишлаб чиқариши қўшимча фаолият тури бўлса, биз «Ижод» фондига ажратмалар қилишимиз шартми? Агар ажратма қилмасак, қандай жарима санкциялари қўлланади? Матбаа ишлаб чиқаришидан олинган даромадни бошқа даромадларга киритиш мумкинми?