Илгари товар келиб чиқиши ҳақидаги сертификатни «Ўзбекэкспертиза» берар эди, эндиликда уни солиқ органлари расмийлаштиряптилар. Улардан бу ҳужжатни қандай олиш мумкинлигини аниқ билмоқчи эдим.
Собир К.
USAID
нинг минтақавий иқтисодий ҳамкорлик бўйича лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерацияси апрель ойида ўтказган «Экспорт бўйича маслаҳатчиларни тайёрлаш ва сертификатлаш» давра суҳбати йиғилишида бу саволга жавоб берилди.
– Сиз саволингизни аниқ шакллантирмагансиз. Шу сабабли қайси сертификат – ўзингиз ишлаб чиқарган маҳсулот сертификати ёки товар келиб чиққан мамлакатни тасдиқловчи сертификат ҳақида сўз бораётганлиги номаълум. Шу боис иккаласи ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. ЎЗИ ИШЛАБ ЧИҚАРГАН МАҲСУЛОТНИ ТАСДИҚЛАШДарҳақиқат, илгари товарни ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот сирасига киритиш далили ТИАИСВ ҳузуридаги «Ўзбекэкспертиза» ОАЖ берган сертификат билан тасдиқланган. Бу Экспортга жўнатиладиган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни белгилаш қоидаларида1 назарда тутилган. Бугунги кунда ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни аниқлаш тартиби Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидалари2 (бундан кейин – 2195-сон Қоидалар) билан бошқарилади. Уларда товарлар уларни ишлаб чиқариш учун асосий фондлар мавжудлигига қараб ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларга киритилади. Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот тоифасига мансублиги фактини тасдиқлаш учун ариза берувчи корхона солиқ органларига ва бошқа ваколатли органларга тайёр маҳсулот ҳажмига (миқдорига) ариза-маълумотнома (2195-сон Қоидаларга илова қилинган шакл бўйича) тақдим этади. Ўзи ишлаб чиқарган товар деганда, корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ўзига тегишли бўлган ёки жалб этилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган ёки қайта ишланган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилади. Маҳсулот, корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган товар ҳисобланадиган ва ушбу корхона томонидан қайта ишлаш учун берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган ҳолларда, ўзи ишлаб чиқарган товар деб: хом ашё мулкдори учун – қайта ишлаш натижасидан кейин олинган маҳсулот, қайта ишлаш хизматлари учун қайта ишланган маҳсулотнинг бир қисми билан ҳақ тўлаш ҳолларида эса, маҳсулотнинг қайта ишлаганлик учун ҳақ сифатида қайта ишловчи корхона тасарруфида қоладиган қисми чегириб ташланган ҳолдаги маҳсулот; қайта ишловчи корхона учун – қайта ишлаш хизматлари учун ҳақ сифатида унинг тасарруфида қоладиган маҳсулот ҳисобланади. Сақлаш ёки транспортда ташиш вақтида товарларнинг сақланишини таъминлаш бўйича операциялар, товарларни сотиш ва транспортда ташишга тайёрлаш бўйича операциялар (товар туркумини майдалаш, товарларни жўнатишни ташкил қилиш, саралаш, қайтадан ўраш, қадоқлаш) ишлаб чиқариш технологик жараёни бўлиб ҳисобланмайди. ТОВАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ҲАҚИДА СЕРТИФИКАТ«Ўзбекэкспертиза» ОАЖ ва унинг бўлинмалари товарлар келиб чиқиши ҳақида сертификат берувчи ваколатли орган саналади. Сертификатлаш механизмини Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом3 (бундан кейин – 2131-сон Низом) тартибга солади. Хусусан, ушбу ҳужжат билан Ўзбекистондан экспорт қилинадиган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш учун экспертиза ўтказиш тартиби белгиланган. Сертификат олиш учун ариза берувчи товарни юклаш амалга оширилаётган жойдаги ваколатли органга ёзма ариза (2131-сон Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда) тақдим этади. Аризага раҳбар ёки ваколатли масъул шахснинг имзоси ва корхона муҳри билан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади: Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида рўйхатга қўйилган ёки ҳисобга олинган етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги шартнома; экспорт қилинаётган товарга ҳисобварақ-фактура (инвойс); ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи), экспорт қилинаётган товарни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва қисмларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар (хом ашёни етказиб бериш бўйича шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар ёки Ўзбекистонга хом ашё ёки қисмларни олиб киришдаги божхона юк декларациялари); товарни тайёрлаш технологик жараёнининг бажарилишига асос бўладиган ҳужжатлар. Ишлаб чиқарилишида импорт қилинган қисмлар, хом ашё материаллари, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлатилган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича мурожаат қилинган ҳолда, юқорида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: товарнинг фойдаланилган материалларнинг қийматини ҳисобга олган ҳолда таннархининг ҳисоби (товарларнинг келиб чиқишини адвалор улуш қоидаси бўйича аниқлаш зарурати бўлган ҳолларда); товар позициясининг (товар тасниф кодининг) товарни қайта ишлаш натижасида содир бўлган ТИФ ТН бўйича дастлабки тўртта код белгисининг исталган бири даражасида ўзгаришининг асоси (келиб чиқиш мезони алоҳида айтиб ўтилмаган ҳолларда). Экспертиза ўтказиш ва сертификатни расмийлаштириш ариза топширилган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида амалга оширилади. Ишлаб чиқаришни экспертиза қилиш экспорт қилинаётган товарни ишлаб чиқариш (тайёрлаш) жараёнини ўрганишдан ва товарнинг Ўзбекистон Республикасидан келиб чиқишини тасдиқлаш учун экспертиза буюртмачиси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилишдан бошланади. Агар экспорт қилинаётган товар ишлаб чиқарувчиси бўлиб ҳисобланмайдиган ариза берувчи мурожаат этган ҳолларда эксперт экспорт қилинаётган товар туркумининг мавжудлигини текширади. Ариза берувчи экспорт қилинаётган товар ишлаб чиқарувчиси бўлган ҳолларда, экспорт қилинаётган товарни ишлаб чиқариш учун объектив шароитларни текширади. Иш жараёнида эксперт экспорт қилинаётган товар келиб чиқиш мезонларидан қайси бирига: маҳсулотнинг батамом ишлаб чиқарилганлиги ёки маҳсулотнинг етарлича қайта ишланганлигига мос келишини аниқлаши керак. Башарти экспертиза натижасида товарнинг Ўзбекистондан келиб чиқиши тасдиқланса ва келиб чиқиш мезони аниқланса, экспертиза далолатномаси (2131-сон Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда) тузилади. Сертификат экспертиза далолатномаси асосида экспорт қилинаётган товарнинг шартномада кўрсатилган барча миқдорига ёки экспортёрнинг ихтиёрига кўра, товарнинг жўнатишга тайёр бўлган туркумига Бош преференциялар тизимига мувофиқ преференциялар тақдим этувчи хорижий давлатларга экспорт қилинаётган товарларга – А шаклида, МДҲ давлатларига – СТ-1 шаклида, бошқа давлатларга – 2131-сон Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклларда расмийлаштирилади. У рус ёки инглиз тилларида ёки Ўзбекистон Республикаси билан тузилган битимларда белгиланган шаклларда тўлдирилади. Экспортёрнинг ихтиёрига кўра, сертификат алоҳида транспортда ташилаётган товар бирликларига берилиши мумкин. Агар экспертиза натижасида товарнинг мамлакатимизда «етарли даражада қайта ишланганлик» мезонига риоя қилинмаганлиги аниқланса ёки товар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш имкони бўлмаса, экспортёрга эксперт хулосаси (2131-сон Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда) берилади. Унда тақдим этилган товар Ўзбекистон Республикасидан келиб чиққан товар сифатида таснифлана олмаслиги кўрсатилади ҳамда унинг сабаблари келтирилади.
1ТИАВ, МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 8.04.1998 йилда 420-сон билан рўйхатдан ўтказилган. ТИАИСВ, МВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 16.02.2011 йилда 420-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган. 2 3
Жавобни махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА ёзиб олди.