Бизнинг МЧЖ (ХХТУТ бўйича коди – 18114 – қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш) Зангиота туманида рўйхатдан ўтказилган, ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. У қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариб, уларни фақат пул ўтказиш йўли билан реализация қилади. Ушбу реализация улгуржи савдо бўлиб ҳисобланадими?