Хусусий корхона газ баллонли қурилмаларни ўрнатиш билан шуғулланади (ХХТУТ бўйича коди – 14933). Биз эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва материалларни сотиб оламиз, ҳар бир русумдаги машина учун алоҳида газ баллонли қурилмаларни йиғиб тайёрлаймиз ва уларни ўрнатамиз. ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш чоғида биз саноат соҳаси корхоналари учун белгиланган ставка – 5%ни қўлладик. Статистик Корхонамиз қайси тоифага кириши, биз ЯСТни қайси ставкада тўлашимиз кераклигини тушунтириб берсангиз. ХК директори.
– Статистика органлари берган ХХТУТ кодига кўра корхонангиз саноат соҳасига мансуб. Бироқ ЯСТ ставкаларини қўллаш мақсадида ХХТУТ коди корхонанинг саноат соҳаси ёки бошқа соҳага мансублигини тасдиқламайди. Мазкур ҳолда бу ишлаб чиқариш жараёнининг мавжуд ёки мавжуд эмаслигига боғлиқ. Агар маҳсулот (газ баллонли қурилмалар) ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш ускуналари, жиҳозлар ва бошқа техник мосламалар, тегишли малакага эга ишчилар ишлайдиган технологик жараённи ташкил этса, сизнинг корхонангиз ЯСТнинг 5%лик ставкаси белгиланган саноат корхоналарига мансуб бўлади.