Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 19 / Божхона

ТОВАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ СЕРТИФИКАТИ БЎЛГАНИ ЯХШИ...

Мен Белоруссиядан ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларни олиб келдим. Маълумки, Белоруссия ҳам, бизнинг мамлакатимиз ҳам Эркин савдо зонасини яратиш тўғрисида битимни имзолаганлар. Демак, товарларга божхона божининг ноль даражали ставкаси татбиқ этилади. Шундай бўлса-да, божхонадан ўтказиш пайтида мендан товарнинг келиб чиқиш сертификатини талаб қилиб, акс ҳолда божни тўлиқ ҳажмда тўлашга тўғри келишини айтишди. Ҳужжатни тезда расмийлаштиришлари ва беришлари учун Минскдаги фабрикага мурожаат қилишимизга тўғри келди. Бу иш осон кечмади, Белоруссияда уларни расмийлаштириб беришлари қийин бўлди. Товарнинг келиб чиқиши тасдиқланган ҳисобварақ-фактурани олгунимча бир ойдан кўпроқ вақт кетди. МДҲ доирасида бож тўламасдан савдо қиламиз деб билардим, шундай экан, ана шу сертификатнинг нима кераги бор?

Х.Шарипова.

 

– Божхона расмийлаштируви пайтида мушкулотлар юзага келиши нохуш ҳол албатта, бироқ сизнинг ҳолатда божхоначилар ҳақли бўлганлар.

Товарнинг келиб чиқиши тўғрисида сертификат – шу жумладан электрон шаклдагиси ҳам, мазкур товар тегишли мамалакатда ишлаб чиқарилганлигидан қатъиян далолат берувчи ҳужжат. У жўнатувчининг товар келиб чиқиш мезонларига тўғри келиши тўғрисидаги баённомасини, шу жумладан олиб чиқиш мамлакати сертификатлаштириш органининг сертификатда тақдим этилган маълумотлар ҳақиқатга мувофиқлиги тўғрисида ёзма тасдиқномасини ўз ичига олади.

Сертификат божхона декларацияси ва божхона расмийлаштируви учун зарур бошқа ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Тегишли суратда расмийлаштирилган сертификат ёки сўралган қўшимча маълумотлар тақдим этилмагунига қадар товар муайян мамлакатда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланмайди (29.08.1997 йилдаги «Бож тарифи тўғрисида»ги 470-I-сон Қонуннинг 29-моддаси). Келиб чиқиши ишончли тарзда аниқланмаган товарлар республикага ЎзР бож тарифининг энг юқори ставкалари бўйича божхона божини тўлаган ҳолда ўтказилади.

Ўзбекистон Эркин савдо зонасини яратиш тўғрисида битимнинг1 иштирокчиси бўлиб, МДҲда ишлаб чиқарилган товарлар учун имтиёзлар ва преференцияларни қўллайди. Товарнинг келиб чиқишини тасдиқлаш учун мазкур Битим иштирокчиси бўлган давлатнинг божхона ҳудудидан ЎзР божхона органига товар ишлаб чиқарилган мамлакат – Битим иштирокчисининг ваколатли органи берган сертификат (СТ-1 шакли) тақдим этилиши керак. Унинг бўлиши аввало сизга фойдали, чунки божхона божининг ставкаси, демак, сиз давлат бюджетига тўлайдиган сумма ҳам сиз божхонадан олиб ўтмоқчи бўлган товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатга боғлиқдир.

Товар, агар у Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда2  белгиланган келиб чиқиш мезонларига мувофиқ бўлса, иштирокчи-давлат резиденти томонидан экспорт қилинаётган ва Битимнинг бошқа иштирокчи давлати божхона ҳудудидан иштирокчи-давлат резиденти томонидан олиб кирилаётган бўлса, Битим иштирокчи-давлатининг божхона ҳудудидан келиб чиққан деб ҳисобланади. Бунда резидент деганда, ушбу давлат ҳудудида тузилган ташкилот ёки ушбу давлат ҳудудида доимий яшовчи жисмоний шахс тушунилади.

Агар келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат божхонадан ўтказишда тақдим этилмаган бўлса, божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси божхона тарифининг энг юқори ставкалари бўйича ундирилади. Бироқ бунда шуни назарда тутиш лозимки, агар божхона расмийлаштируви санасидан бошлаб бир йил мобайнида товарнинг келиб чиқиши тўғрисида лозим даражадаги гувоҳнома олинган бўлса, преференция режими қўлланади.

 

1Москва, 15.04.1994 йил. Ўзбекистон Республикаси учун 1994 йил 30 декабрдан кучга кирган. Битим 2.04.1999 йилдаги Баённома билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан амал қилади.

2ТИАИСВ, МВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 13.08.2010 йилда 2131-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Маълумот учун! Катта туркумларда бўлмаган (фактура қиймати 5 000 АҚШ долларигача бўлган) товарларнинг келиб чиқишини гувоҳлантиришда, экспортчи товарнинг келиб чиқиш мамлакатини ҳисобварақ-фактурада ёки товарнинг кузатув ҳужжатларида қуйидаги шартларда декларациялаши мумкин: мазкур товарлар туркуми битта шартнома доирасида етказиб берилаётган товарлар туркумининг бир қисми бўлмаса; ҳисобварақ-фактурада ва (ёки) бошқа товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар уларни бериш ваколатига эга бўлган ташкилотлар томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган бўлса.

 

Прочитано: 2874 раз(а)

Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика