Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 19 / Амалий бухгалтерия

АЙБДОР ИККИ МАРТА ТЎЛАЙДИ

Ташкилотимизда 2007 йилда бахтсиз ҳодиса юз бериб, ходим ҳалок бўлди. Биз ҳалок бўлган ходимнинг оиласига зарар учун товон тўлаяпмиз. Маълум бўлишича, марҳумнинг оиласи боқувчини йўқотганлик учун давлат пенсияси тайинланиши хусусида мурожаат қилибди. Энди Пенсия жамғармаси суд орқали ташкилотимиздан тўланган пенсия суммасини ундиришни хоҳлаяпти. Биз уни қоплашга мажбурмизми?

МЧЖ бош бухгалтери.

Ғазалкент шаҳри.

 

–  Йўқ, боқувчисини йўқотган­лик учун тўланган пенсия суммаси Пенсия жамғармасига қайтарилиши керак эмас.

Бундай ундиришларни солиқ инспекциялари ногиронлик ёки касб касаллиги бўйича пенсия тайинлаган Пенсия жамғармасининг бўлимлари тузган рўйхатлар бўйича амалга оширадилар.

Бироқ 2016 йилдан бошлаб иш берувчи «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг1 66-моддасига мувофиқ Пенсия жамғармасига қоплайдиган пенсиялар сирасига боқувчисини йўқотганлик учун пенсиялар ҳам киритилади.

Ходим меҳнатда шикастланганлиги туфайли вафот этган тақдирда иш берувчи вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган ёки унинг ўлими кунигача ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга, шунингдек 16 ёшга тўлмаган шахсларга, вафот этган шахснинг ўлимидан кейин туғилган фарзандига, шунингдек ота-онасидан бирига, турмуш ўртоғига ёки бошқа оила аъзосига, агар у ишламай, вафот этган шахснинг 3 ёшга тўлмаган болалари, укалари, сингиллари ёки невараларини парваришлаш билан банд бўлса, зарарни қоплаши шарт. Қарамоқда бўлганлик тахмин этилиб, далил-исбот талаб қилмайди.

Бундан ташқари, боқувчини йўқотганлик туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар учун уларга боқувчи вафоти туфайли та­йинланган пенсия, шунингдек бошқа пенсиялар, иш ҳақи, стипендиялар ва бошқа даромадлар зарар тўлови ҳисобига киритилмайди (Меҳнат кодексининг 193-моддаси, Ходимларга меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан майиб­ланиши, касб касаллиги ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш қоидаларининг2 26, 27-бандлари, Олий суд Пленумининг 19.12.2003 йилдаги «Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича суд амалиё­ти  ҳақида»ги 18-сон қарори 11-банди).

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказадилар («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси, 66-моддасининг иккинчи қисми).

Пенсия жамғармасининг бўлимлари меҳнатда шикастланиш ёки касб касаллиги оқибатида юз берган ногиронлик бўйича пенсияларни тайинлай туриб, пенсияларни тўлаш амалга оширилган ойдан ке­йинги ойнинг 5-санасига қадар бу каби пенсияларни олувчилар рўйхатини, пенсионерларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, пенсиялар миқдори, уларнинг айби билан меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари юз берган корхоналар, ташкилотларнинг номлари, солиқ тўловчининг идентификация рақамлари (СТИР), юридик манзиллари ва банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда тегишли солиқ инспекцияларига, уларнинг айби билан меҳнатда шикастланиш ёки касб касаллик­лари юз берган ушбу ташкилотлардан тўланган пенсия суммаларини ундириб олиш учун етказадилар (Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг3 13-банди, бундан кейин – 2262-сон Низом).

Бундай пенсиялар бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларнинг ҳисоб-китоби солиқ инспекциясига ўсиб борувчи якун билан, 2262-сон Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан тақдим этилади (микрофирмалар ва кичик корхоналар сирасига кирмайдиган шахслар ўтган йилнинг III чорагигача уни ҳар ойда тўлашлари керак бўларди). Маблағларни тўлаш ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай амалга оширилади (2262-сон Низомнинг 14-банди, Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармони).

Юридик шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан, ҳар ойда иш берувчининг айби билан юз берган меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида ногиронлик бўйича тайинланган пенсияларни тўлаш учун харажатларни қопловчи маблағларни солиқ инспекцияларига хизмат кўрсатувчи банк­ларда очилган 20205 баланс ҳисобварағининг 887-шартли ҳисобварақ рақамларига (бундан кейин - ШҲР) ўтказадилар (2262-сон Низомнинг  15-банди).

2262-сон Низомнинг 16-бандига кўра кун давомида 20205-баланс ҳисобварағининг 887-ШҲРга келиб тушган маблағлар уларга хизмат кўрсатувчи банк­лар томонидан ҳар иш куни якунида қуйидаги улушларда ажратма қилинади:

85 фоизи 20205-баланс ҳисобварағининг 692-ШҲРга, кейинчалик тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ягона ғазначилик ҳисобварағига тўлиқ миқдорда ўтказилиши билан ажратилади;

15 фоизи туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимлари учун очилган 20205-баланс ҳисобварағининг 839-ШҲРга Пенсия жамғармаси ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш мақсадида ўтказилади.

Туман (шаҳар) ДСИлари хизмат кўрсатувчи банклардан 20205-баланс ҳисобварағининг 887-ШҲР бўйича банк кўчирмасини барча иловалари билан олади (2262-сон Низомнинг 17-банди).

Юридик шахслар томонидан Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш бўйича суммалар ҳисоб-китобларининг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги устидан назорат солиқ органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади (2262-сон Низомнинг 40-банди).

 

13.09.1993 йилдаги 938-XII-сон, 22.12.2010 йилдаги ЎРҚ-272-сон Қонун таҳриридаги Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисми.

2ВМнинг 11.02.2005 йилдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган.

3МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган. 

 

Римма СОЛОДОВНИКОВА, эксперт юристимиз.

 

Прочитано: 2434 раз(а)

Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика