Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 19 / Бизнинг маслаҳатлар

ЭГАЛЛАНГАН МАЙДОНДАН ҚАТЪИ НАЗАР...

Корхонамиз чакана савдо ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келади. Аҳолига хизмат кўрсатувчи ижарага олинган дўконимизнинг  ҳажми 100 кв.метрдан кам бўлса, тўлов терминалини ўрнатишимиз шартми?

Бахтиёр Искандаров,

МЧЖ раҳбари.

Тошкент шаҳри.

 

–  Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда (МБ бошқаруви ва ДСҚнинг АВ томонидан 27.07.2009 йилда 1986-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим бўлган аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг рўйхати келтирилган.

Низом 2-бандининг еттинчи хатбошисига мувофиқ аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида - турғун савдо шохобчалари, шу жумладан дорихоналарда (эгаллаб турган майдони ўлчамидан қатъи назар) тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим.

Демак, сизнинг ҳолатингизда аҳолига хизмат кўрсатувчи ижарага олинган дўконнинг  ҳажми 100 кв.метрдан кам бўлган тақдирда ҳам тўлов терминалини ўрнатишингиз керак бўлади.

 

Прочитано: 2477 раз(а)

Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика