Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 19 / Қонунчиликдаги янгиликлар

ИМПОРТ УЧУН ЯНГИ ТАРИФЛАР: БОЗОРНИ МАҲАЛЛИЙ ТОВАРЛАР ЭГАЛЛАСИН

2013 йил 1 майдан бошлаб Президентнинг 2013 йил 30 апрелдаги маҳаллий истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уларнинг ассортиментини кенгайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирларга доир қарори билан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган товарларга импорт божхона божлари ва акциз солиғи ставкалари белгиланди.

 

Ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат билан Президентнинг 27.01.2009 йилдаги ПҚ-1048-сон қарори 3-бандида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиши айрим корхоналар учун 2016 йил 1 январгача узайтирилди. Улар қуйидагиларни тўлашдан озод этилган:

четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича фойда солиғи, ягона солиқ тўлови (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган субъектлар учун);

 маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мулк солиғи.

Ушбу имтиёзлар лойиҳалар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилгандан сўнг, Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича махсус комиссия қарорларига биноан кучга киради.

Қарор билан 2013–2015 йилларда истеъмол товарлари ҳажмларини ошириш ва ассортиментини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар комплекси маъқулланди, унда:

озиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи янги корхоналарни ташкил этиш, фаолият кўрсатаётганларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш;

рақобатбардош ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи янги корхоналарни ташкил этиш, фаолият кўрсатаётганларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш;

импорт ўрнини босувчи истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қўшимча лойиҳалар рўйхатлари;

асосий истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номенклатурасининг мақсадли прогноз параметрлари келтирилган.

Қарор билан уни амалга ошириш чора-тадбирлари ва ижро этиш бўйича масъул вазирликлар ва идоралар назарда тутилган.

Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, Молия вазирлиги, ДБҚга Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қабул қилинган идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга, шу жумладан истеъмол товарлари импортини ҳисобга олиш тартибига доир ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни бир ой ичида Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

Қарор қабул қилинишидан мақсад замонавий технологиялар билан жиҳозланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобига сифатли озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва ассортиментини кенгайтириш ва шу асосда ички бозорни маҳаллий рақобатбардош истеъмол товарлари билан кўпроқ тўлдириш ҳисобланади.

Прочитано: 2498 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика