Пенсия ҳисобланганда ҳудудий коэффициент ҳисобга олинадими?
– Ҳа, ҳисобга олинади. Иш ҳақига минтақавий коэффициентлар белгиланган туманларда ишлаган шахсларга пенсия тайинлашда минтақавий коэффициент ҳисобга олинган ҳолда қуйидагилар қўшиб ҳисобланган иш ҳақи ҳисобга олинади:
•2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – суғурта бадаллари;
•2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова 87-б.).