Мен I гуруҳ ногиронлиги бўлган онаман. Иш ҳақи ҳисобланганда мендан бошқа ходимларга нисбатан камроқ солиқ ушлаб қолинади. Сўнгги пайтларда мен улар билан тенг миқдорда маош ола бошладим. Бухгалтер маълум шкала мавжудлигини, агар мен бу шкаладан кўпроқ олсам, имтиёзларга эга бўлмаслигимни тушунтирди. Менда бу боради ҳеч қачон муаммо бўлмаган, биз барча байрамларда мунтазам равишда катта мукофотлар оламиз, бухгалтер айтишича, менга тегишли бўлган суммадан кўпроқ олганман. Бу тўғрими?
– Ҳаммаси тўғри, Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра, болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки она ушбу даромадлар олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ тўлашдан қисман озод этилади. Сизга тўланган сумма ҳақиқатан ҳам ушбу миқдордан ошиб кетган бўлса керак.