Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг расмий Telegram-боти ишлаб чиқилди.
Махсус Telegram-бот орқали пенсионерлар қуйидаги маълумотларни олишлари мумкин:
• пенсия тайинлаш тўғрисида;
• пенсия тўлаш тўғрисида;
• пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар.
Шунингдек, Пенсия жамғармасига сўров юбориш мумкин. Бундан ташқари, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи тўғрисида маълумот олиш режалаштирилган.
Ботдан фақат Пенсия жамғармаси ҳисобида турган ва «СМС-пенсия» интерактив хизматига уланган фуқаролар фойдаланиши мумкин.
Telegram-ботга уланиш учун: @pensiyauzbot.
«СМС-пенсия» қандай ишлайди
Индивидуал SMS-сўров талаб қиладиган SMS-хабарларга қуйидагилар киради:
1. Пенсия ёки нафақа миқдорини аниқлаш учун:
• жорий давр учун – қисқа 700000761# СМС-хабарни 10711 рақамига юборинг;
• кейинги давр учун – қисқа 700000761*052018# СМС-хабарни 10711 рақамига юборинг.
Бунда:
• 7000007 – пенсионернинг пенсия гувоҳномасидаги шахсий ҳисобрақам рақами;
• 61 – СМС-тизим коди;
• 052018 – сўралаётган (ўтган) давр учун SMS-ахборот. Бу муддат SMS-сўров юборилган пайтдан бошлаб 3 ой ичида бўлиши керак.
2. Пенсия ёки нафақага чиқиш санасини билиш учун – қисқа *7000007*63# СМС-хабарни 10711 рақамига юборинг.
Манба: https://pfru.uz