Баъзан шундай ҳаётий вазиятлар бўладики, инсон давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Масалан, иш стажи етарли эмас ёки умуман йўқ, ногиронлик юз берган, боқувчисини йўқотган, бундай ҳолларда унга нафақа тайинланади.
Нафақа турлари:
• 18 ёшгача бўлган ногирон болага ва 18 ёшгача бўлган ОИВ инфекцияга чалинган болага ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали кечадиган камёб (орфан) касалликка чалинган болага ногиронлик нафақаси;
• 18 ёшдан катта болаларга ногиронлик нафақаси;
• парваришга муҳтож 18 ёшгача бўлган ногирон болани парвариш қилиш билан банд бўлган қонуний вакилга парвариш учун нафақа;
• ногиронлик нафақаси;
• боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
• ёшга доир нафақа.
Нафақалар қуйидагича тайинланади:
• биринчи икки турдаги нафақалар – Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ваколатли орган ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида «проактив шаклда»;
• қолганлари – давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат натижалари бўйича ваколатли орган ахборот тизими томонидан автоматик равишда тайинланади.
18 ёшгача бўлган ногирон болаларга ногиронлик нафақаси ногирон болаларга ёки уларнинг қонуний вакилларига Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган сўровлар асосида тайинланади:
• Адлия вазирлигининг «ФҲДЁ ягона электрон архиви» АТга;
• Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Васийлик, ҳомийлик ва болаларни фарзандликка олиш» АТга.
Қуйидагилар нафақа олиш ҳуқуқига эга:
• парваришга муҳтож ва рўйхат бўйича касаллиги бор 18 ёшгача бўлган ногирон боланинг қонуний вакили – парвариш учун нафақа олишга;
• зарур иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар – ногиронлик нафақасини олишга;
• оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари – боқувчисини йўқотганлик нафақасини олишга. Уларга битта умумий нафақа тайинланади;
• аёллар 60 ёшда ва эркаклар – 65 ёшда, болаликдан ногирон боласи бор (бўлган) оналар 55 ёшга тўлганда, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса одамлар – ёшга доир нафақа олишга.
Маълумот учун!
Ташкилот устав капиталида (фондида) иштирок этиш муносабати билан олинган ДАРОМАДЛАР ВА ДИВИДЕНДЛАР кўринишидаги ТЎЛОВЛАР иш ҳақи таркибига КИРИТИЛМАЙДИ.