Синглим яқинда иккинчи фарзандини туғди. Унга нафақа беришни рад этишди. Ҳозир иккинчи фарзандга нафақа тўланмайди, дейишди. Шу тўғрими?
– Ҳа, бу тўғри. 2024 йил 1 апрелдан бошлаб бола туғилганда давлат томонидан тўланадиган бир марталик нафақа:
• биринчи фарзандга – барча аёллар учун;
• иккинчи фарзандга – бола туғилган пайтга келиб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оила аъзоси бўлган аёллар учун тўланади.
Бошқа барча ҳолларда нафақа тўланмайди.
Нафақа олиш учун аризани давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали топшириш мумкин (4.03.2024 йилдаги 110-сон ВМҚ).