Norma.uz

Нима қилиш керак?

 

Эрим пенсияга чиқди. Ҳисобланган пенсиядан рози эмасмиз. Қайта ҳисоблаш учун қаерга мурожаат қилиш мумкин?

 

– Пенсия жамғармаси бўлими ёки иш стажини белгилаш бўйича махсус комиссия томонидан чиқарилган иш стажини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарор билан рози бўлинмаган тақдирда, ушбу масала суд томонидан ҳал этилади (592-сон ВМҚ 74-б.).

 

Агар киши ногиронлик пенсиясидан ёшга доир пенсияга ўтган бўлса, унга гувоҳномани алмаштириш керакми?

 

– Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин пенсиянинг бошқа турини тўлаш пенсионер барча зарур ҳужжатлар билан бирга тегишли ариза билан мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошланади.

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтган пенсионерларга янги пенсия гувоҳномаси ёзилади (592-сон ВМҚ 124-б.).

 

Иш стажи тўғрисидаги ҳужжатларнинг бир қисми йўқ бўлса, нима қилиш керак?

– Иш стажи тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти даврлари суднинг қарори билан белгиланади.

Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун қонунчиликда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашади (592-сон ВМҚ 53-б.).

Прочитано: 72 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика