Norma.uz

Оиланинг ўртача ойлик даромадини қандай аниқлаш мумкин?

 

Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ёки оиланинг иқтисодий аҳволи ўзгарган ойдан олдинги ойгача бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила аъзолари сонига ва учга бўлиш йўли билан аниқланади.

Оила аъзоларининг барча расмий даромадлари, шунингдек ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад ҳисоб-китоби, оила аъзоси номидаги кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасигача «Ягона реестр» автоматлаштирилган тизими томонидан электрон идоралараро ҳамкорликдан фойдаланган ҳолда автоматик равишда умумлаштирилади ва ҳисобланади (Низом 22-б., 21.10.2021 йилдаги 654-сон ВМҚ).

Бир ойлик ўртача жами даромадни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига оила томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:

• меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;

• мулкий даромадлар;

• олинган алиментлар. Бу ҳолда фуқаро томонидан тўланган алиментлар суммаси оиланинг умумий даромадидан чиқариб ташланади;

• якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқароларга ҳисобланадиган норматив даромадлари;

• пул тушумлари, шу жумладан чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари ва бошқалардан олинган пул ўтказмалари суммалари. Бунда хорижий валютада олинган пул ўтказмалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Ягона реестр» АТ орқали олинган электрон маълумот олинган кунда белгиланган курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисобга олинади.

Ариза берувчи ва оила аъзосининг ҳар бир корхона устав фондидаги улуши бир ой учун ўртача норматив даромад миқдорида, аммо меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам суммасининг икки баробаридан кам бўлмаган миқдорда қабул қилинади.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашганлик учун шахсга тўланган меҳнат ҳақи;

• тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шу жумладан, штамплар ва муҳрлар олиш, электрон рақамли имзо олиш, тадбиркорликка ўқиш харажатларини тўлаш ва кредитни олиш чоғида суғурта полиси ҳақини тўлаш ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, уруғликлар, кўчатлар, суғориш воситалари олиш учун меҳнат органлари томонидан ажратилган субсидияларни олган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;

• пенсиялар ва нафақалар (ушбу Низомда белгиланган тартибда оила олаётган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам, ногиронлик бўйича нафақа, ногиронлик бўйича нафақа суммаси доирасидаги ногиронлик пенсияси (ногиронлик пенсия миқдоридан зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори чегириб ташланади), боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ва ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшгача бўлган шахсларга нафақа, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали бериладиган бола туғилганлиги ҳамда дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа, таълим муассасалари томонидан тўланадиган стипендиялар, меҳнат органлари томонидан ишсиз фуқароларга тайинланадиган ва тўланадиган моддий ёрдам, меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида тўланган стипендия бундан мустасно);

• томорқа ер участкаси ва (ёки) фермер хўжалигини юритишдан олинган даромад;

• чорва моллари ва паррандалари мавжуд фуқароларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;

• Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.

Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар амалда ҳисобланган сумма миқдорида ҳисобга олинади (ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунига қадар).

 

Зафаржон Хўжаев, «Норма» эксперти.

 

Маълумот учун!

Фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ масалаларни КЎРИБ ЧИҚИШ, шунингдек пенсияни ТАЙИНЛАШ ва тўлаш Пенсия жамғармаси бўлими томонидан АМАЛГА ОШИРИЛАДИ.

 

Маълумот учун!

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахсларга қуйидагилар БЕПУЛ тақдим этилади:

• давлат спорт тадбирларига, театрлар ва музейларга КИРИШ;

• давлат жисмоний тарбия-соғломлаштириш муассасаларида ташкил этилган спорт секцияларида ИШТИРОК ЭТИШ;

Прочитано: 82 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика