Norma.uz

Австрияда пенсия

 

Австрия Европадаги энг бой давлатлардан бири ҳисобланади. У ердаги пенсия Европадаги энг юқори миқдорни, яъни иш ҳақининг 77%ини ташкил қилади.

 

Австрияда пенсия миқдори ёшга, иш стажига, суғурта фондига ажратмалар мавжудлигига, иш ҳақи даражасига боғлиқ бўлади.

Ўртача пенсия миқдори эркаклар учун 2,268 минг еврони ҳамда аёллар учун 1,292 минг еврони ташкил қилади. Шунингдек махсус устамалар ҳам белгиланган. Австрияликларга бир йилда + 2–3% миқдорда устама берилади.

Австрияда яшаш эркаклар ва аёллар учун анча қулайдир. Улар ҳуқуқлари тенглаштирилган, иш ҳақи миқдори ҳам деярли бир хил. Болани парваришлаш таътили оналар сингари оталарга ҳам берилади. Пенсия иш ҳақи сингари 12 ойда 14 марта тўланади.

Эркаклар учун пенсия ёши. Эркаклар 65 ёшдан пенсия чиқадилар. Оғир жисмоний меҳнат билан банд бўлган шахслар 10 йил олдин меҳнат фаолиятини якунлайдилар. Австрия қонунчилигида эркаклар учун энг қуйи пенсия ёши назарда тутилган. У 62 йил + 3 ойни ташкил қилади.

Агар бирор кимса ишлашни хоҳласа, у пенсияга 65 ёшдан кейин чиқиши мумкин. Мазкур ҳолатда пенсия ўрнига у иш ҳақи олади. Агар кимдир пенсияга кечроқ чиқишга қарор қилган бўлса, у юқорироқ фоизга умид қилиши мумкин. Энг юқори коэффициент 80%ни ташкил этади.

Аёллар учун пенсия ёши. Аёллар 60 ёшдан пенсияга чиқадилар. Оғир жисмоний меҳнат билан банд бўлганлар 58 ёш + 3 ойда ишни тўхтатадилар.

Ўз хоҳишига кўра ишлашни давом эттирмоқчи бўлган аёллар, худди эркаклардек пенсия ўрнига иш ҳақи оладилар.

Аёллар учун пенсия ёши оширилиши мумкин. Бу ­2024–2033 йилларда амалга оширилиши кутилмоқда.

Асосий жиҳатлари. Пенсия миқдорлари: энг юқори – 4 000 евро, ўртача – 1 400 ва энг кам – 750 евро.

Mindestsicherung тўғрисидаги қонунга мувофиқ «энг кам миқдор» Австрия ҳудудида ҳатто бир кун ҳам ишламаган шахсларга берилади.

Пенсия ёшига етган шахсларга ижтимоий пенсиядан ташқари е-card ҳам берилади. Ижтимоий пенсия олишда оиланинг умуми даромади, кўчмас мулки бор-йўқлиги, умрбод пенсия тўловлари каби бир қатор омиллар ҳисобга олинади.

Австрияда ўртача миқдорда пенсия олмоқчи бўлган шахслар 15 йил ишлашлари керак. Стаж узлуксиз бўлиши лозим. Ярим ставкада ишланган тақдирда, пенсия миқдори 380 еврони ташкил қилади. Юқори миқдорда пенсия олишни хоҳловчи австрияликлар 20 ёшдан ишлашни бошлайдилар.

Устамалар. Пенсия миқдори ва оиладаги бошқа даромадлар белгиланган миқдордан кам бўлса, компенсация олиш ҳуқуқи берилади. Компенсация ҳақиқий даромад ва энг кам иш ҳақи ўртасидаги фарқдан иборат бўлади. Қарамоғида вояга етмаган болалари бўлганда компенсация миқдори оширилиши мумкин.

Асосий нафақалар. Ночор ва вақтинча ишсиз фуқаролар нафақа олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Австрияда нафақалар 60 кунда 1 марта берилади.

Оилавий нафақа. Болалар нафақаси барча ота-оналарга тўланади. Бунда уларнинг фаолият тури ва даромадлари миқдори аҳамият касб этмайди. Нафақа миқдори боланинг ёшига боғлиқ бўлади. Агар оилада 1 тадан кўп бола бўлса, нафақа миқдори кўпаяди.

Оилавий нафақа шахс 24 ёшга тўлгунга қадар тўланади.

Оилавий нафақани доимий равишда олиш учун муайян мезонларга мувофиқ бўлиш лозим. Булар Австрия фуқаролиги, қариндошлик ҳамда тиббий кўрик тўғрисидаги ҳужжатларнинг мавжудлигидир.

Ишсизларга тўловлар. Австрияда ишсизлик нафақасига бўлган ҳуқуқ барча ёлланма ишчиларда ва мустақил пудратчиларда мавжуд бўлади.

Шахсга бундай нафақа бериладиган муддат у аввалги иш жойида қанчалик узоқ муддат ишлаганлигига боғлиқ бўлади. Шунингдек ариза берувчининг ёши ҳам инобатга олинади.

Ишсизлик нафақасини олиш учун энг кам иш стажи 52 ҳафтани ташкил қилади. Давлатдан ёрдам олишга талабгор бўлган шахснинг қўлида ишсизлик суғуртаси бўлиши лозим.

 

Манба: https:visasam.ru

Прочитано: 256 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика