Norma.uz

Тасдиқлаш учун маълумотнома

 

Ҳозирги пайтда пенсияни ҳисоблашда иш стажи электрон меҳнат дафтарчаси бўйича аниқланади.

Асосий (электрон бўлмаган) меҳнат дафтарчаси ёнғин вақтида йўқолган бўлса, стаж қандай ҳисобга олинади? 

 

– Ҳақиқатан ҳам, меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

2021 йил 1 июндан бошлаб пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.

Иш стажи «ЯММТ» ИДАКдаги мавжуд маълумотлар асосида ҳам тасдиқланади.

Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун (банд шахснинг иш стажидан ташқари) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар, меҳнат шартномалари (контрактлар), архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.

Бунда маълумотномада ишга қабул қилиш тўғрисидаги, иш (лавозим) бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги ва асослари кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномасининг тўхтатилиши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак. Маълумотнома ташкилот ёки архив раҳбари, шунингдек, маълумотномани тайёрлаган ходим томонидан имзоланади ва маълумотномани берган ташкилот ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади (Низомнинг 56-б., 13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова).

* * *

Электрон базада иш стажи ва иш ҳақи ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, архивдан маълумотномаларни тақдим этиш мумкинми?

 

– Ҳа, мумкин. 592-сон Низомнинг 12 ва 16-бандларида кўрсатилган зарурат туғилган ҳолатларда, «ЯММТ» тизимида маълумотлар мавжуд бўлмаса маълумотномалар талаб қилиб олиниши мумкин.

Жисмоний шахслар ўз ташаббуси билан ўзларининг ўтган даврлардаги ишга жойлашиш тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга мустақил киритишлари мумкин. Шу билан бирга киритилган маълумотлар Пенсия жамғармаси органлари томонидан ёзув киритилгандан сўнг ўн беш кун мобайнида верификация қилиниши (тасдиқланиши) лозим (Низомнинг 54-б., 5.12.2019 йилдаги 971-сон ВМҚга 1-илова).

 

Маълумот учун!

Қонун ҳужжатларида белгиланган САҚЛАШ МУДДАТЛАРИ ТУГАГАНДАН КЕЙИН пенсияга оид ҳужжатлар (пенсия йиғмажилдлари ва бошқалар) илмий-техник ишловдан сўнг Пенсия жамғармаси бўлимининг эксперт комиссияси қарорига биноан ЙЎҚ ҚИЛИНИШИ МУМКИН.

Прочитано: 356 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика