Ўтган йили мен «Soliq.uz» иловаси орқали ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтдим. Бироқ ижтимоий солиқни тўлашга улгурмадим.
Энди менга меҳнат стажи ҳисобланмайдими?
– Ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқни (СК 408-м. 2-қ.) ҳақиқатда ишланган вақтдан қатъи назар, тўлов кунидаги БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар. Тўланган ижтимоий солиқ Пенсия жамғармасига келиб тушади. Ушбу суммадан ўзини ўзи банд қилган шахсларга пенсия ва стажни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақи миқдори аниқланади. Тегишинча, ижтимоий солиқ тўланмаган тақдирда стаж ва пенсия ҳисобланмайди.