Отамга II гуруҳ ногиронлигини расмийлаштиришди, аслида у аллақачон пенсияга чиқиб бўлган. ПЖда айтишларича, унга ё ёшга доир пенсия ёки ногиронлик пенсияси ҳисобланар эмиш.
ПЖ ходимларининг ҳаракатлари тўғрими?
– Ҳа, уларнинг ҳаракатлари тўғри. Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади (Қонуннинг 4-м.).
Мазкур ҳолатда отангиз ёшга доир пенсияни (ўзи олаётган) ва II гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсияни олиш ҳуқуқига эга. Тегишинча, у фақат битта пенсия турини – ёшга доир ёки ногиронлик пенсиясини олишга ҳақли бўлади.