Norma.uz

Ўз ишини очиш учун

 

Акам ногирон, у ногиронлик пенсиясини олади. У пойабзал таъмирлаш устахонасида ишлайди, лекин ўз ишини очиш истаги бор.

Бунинг учун қандайдир ижтимоий тўловни олиш имконияти мавжудми?

 

– Ўтган йилда ногиронлиги бўлган ёшларга субсидиялар ажратиш тартиби белгиланган эди. Субсидиялар қуйидагилар бўйича харажатларни қоплаш учун ажратилади: ногиронлиги бўлган ёшларнинг ўқиши, яшаши ва транспорт харажатлари, шунингдек асбоб-ускуналар сотиб олиш харажатларини.

Уларни олиш учун муайян талабларга мувофиқ бўлиш керак. Субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига ёки электрон шаклда давлат хизматларини олиш учун ЯИДХПга мурожаат қилиш лозим.

Субсидия миқдори, субсидия олиш учун топшириладиган ҳужжатлар, талабгорларга қўйиладиган талаблар, субсидия ажратиш шартлари, шунингдек субсидияни тайинлаш ва тўлаш тартиби Маъмурий регламентда белгиланган.

Субсидиялар барча талабларга мувофиқ келадиган болалигидан ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда ажратилади. Бунда шуни билиш лозимки, юқорида айтиб ўтилган субсидияларнинг фақат биттаси берилади.

Маблағлар Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилади (маъмурий регламентлар, 21.06.2022 йилдаги 341-сон ВМҚга 1, 2-иловалар).

Прочитано: 204 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика