Norma.uz

Қарор қабул қилинган бўлса...

 

Кам таъминланган оила болалар нақафасини қандай олиши мумкин?

 

– Оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор «Ягона реестр» АТда қабул қилинган бўлса, бу тегишли маълумотнома билан тасдиқланади. Ушбу маълумотнома ЯИДХП орқали тақдим этилади ва 12 ой давомида амал қилади.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам аризага асосан тайинланади. Ариза доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади.

Оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс, 18 ёшга тўлган, ўз оиласига эга бўлмаган (ота-онаси, улардан бири ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахс билан бирга яшовчи) боласи ёки оиланинг фарзандликка олинган боласи ёхуд васийликка олинган шахслар) ариза берувчи бўлиши мумкин.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

• ариза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ID-карталари (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);

• чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);

• болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси илова қилинади;

• оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

• ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни МБ томонидан «Ягона реестр» АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

Моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади (Низом, 21.10.2021 йилдаги 654-сон ВМҚга 1-илова).

Прочитано: 204 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика