Norma.uz

Хусусий даромадлардан

 

Кейинчалик пенсия олиши учун ишламайдиган турмуш ўртоғим учун ижтимоий солиқни қандай тўлашим мумкин?

 

– Эр ишламайдиган хотини учун ижтимоий солиқни ўзининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан Солиқ кодексида белгиланган тартибда ихтиёрий асосда тўлашга ҳақли.

Шунингдек у мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, турмуш ўртоғи учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда тўлаш ҳуқуқига эга. Таъкидлаш жоизки, пенсия миқдори ушбу тўлов миқдорига боғлиқ бўлади.

Тўлов учун ижтимоий солиқ тўлови бўйича ҳисоб юритадиган солиқ органларига мурожаат қилиниши лозим. Жисмоний шахс томонидан тўланган тўлов ҳужжатида унинг ишламайдиган эри (хотини)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади.

Ижтимоий солиқ жисмоний шахснинг доимий яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига тўланади (Низомнинг 46-б., 13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова).

Прочитано: 179 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика