Norma.uz

Меҳнат дафтарчасидаги ёзув бўйича

 

Мен стажимнинг 28 йилидан 15 йилдан ортиғини қишлоқ жойларда яшаб, ишлаганман. Аввал хўжаликда, кейин эса фермер хўжалигида ишлаганман.

Ушбу стажим ҳисобга олинадими? 

 

– Меҳнат фаолиятининг аниқ ёки тахминий даврлари кўрсатилмаган. Бироқ 2021 йил 1 июндан ўрнатилган тартибга мувофиқ пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади (3.02.2021 йилдаги ПФ-6155-сон Фармоннинг 10-б.).

Бунда 2005 йилдан кейинги иш стажи тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиш талаби сақланиб қолади. 2005 йилдан кейинги иш стажи тўғрисидаги барча ҳужжатлар ПЖнинг бўлимлари томонидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзаро электрон алоқа алмашиш воситалари орқали талаб қилиб олинади.

 

Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 186 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика