Norma.uz

Шартларга риоя қилиниши керак

 

Мен бетоб холамга қарайман. Бетоб кексаларга қараб турилган вақт стажга қўшилади деб эшитдим.

Бунинг учун нима қилишим керак?

 

– Кексаларга қараб туриш вақти пенсия тайинлашда иш стажига қўшиш учун асос бўлиши мумкин, бунда қараб турувчи шахс бир қатор шартларга амал қилиши керак.

Биринчи навбатда кексаларнинг ёши 80 ва ундан ошган бўлиши керак. Қараб туриш далили бу ҳолат юзасидан текширув далолатномалари билан тасдиқланиши лозим, бундай ҳужжатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва қараб турилган шахслар ҳамда уларнинг қўшниларининг сўровномаларига асосан тузилади.

Шунингдек ёшни тасдиқловчи ҳужжатлар ва тиббий муассасанинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулосаси бўлиши лозим.

Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномалари мавжуд бўлмаганда қараб туриш ҳолати суднинг қарори асосида белгиланади (592-сон Низомнинг 61-б.).

 

Прочитано: 169 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика