Пенсияга чиқишим учун стажим етмаяпти.
Муайян бир маблағни тўлаб, стажга эга бўлиш мумкинми?
– Афсуски, стажни «сотиб олиш» мумкин эмас. Уни муайян меҳнат ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, ижтимоий солиқни тўлаб орттириш мумкин.
Масалан, қуйидагилар стажга қўшиб ҳисобланади:
• ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган тақдирда;
• якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият, ижтимоий солиқ тўланган тақдирда.
Бунда жисмоний шахснинг 2021 йил 1 июндан кейинги ишламаган даври учун унинг эри (хотини) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаган давр иш стажига қўшиб ҳисобланади (Қонуннинг 37-м. 1-қ. «а», «г» кичик б.).