Norma.uz
Норма маслахатчи / 2022 йил / № 1 / Биз яшайдиган уй

Мураббийлар керак

 

Собиқ иттифоқ даврида мураббийлик ҳаракати мавжуд бўлган. Афсуски, ҳозир бизда ана шу анъана эсдан чиқиб кетди. Уй-жой соҳасида шогирд чиқариш, тажриба-малакани авлоддан авлодга ўтказиш амалиёти йўқ, меҳнат сулолалари жуда кам. Бугунги кунда бошқарувчи ёки УМШ раиси бугун бу ерда ишласа, эртага бошқа жойда, индинга умуман учинчи жойда ишламоқда. Шунга қарамай, уй-жой соҳаси жозибадор соҳа бўлиб бораётир. Тизимга кўпинча турли соҳа вакиллари, баъзида бу жабҳани бошқаришдан анча узоқ бўлган одамлар келиб қолмоқда – бу соҳадаги ишлар осон деб ўйлашади чоғи. 

 

Балки одамлардаги УЖКХ ходимларига нисбатан бўлган салбий муносабат шу сабабли шаклланиб қолгандир эҳтимол. Аксар ҳолда уй-жой соҳаси эскидан қолган тасаввур – маст-аласт сантехниклар, оқиб турувчи қувурлар, чакка ўтувчи томлар, сув босган ертўлалар ва шунга ўхшаш ҳолатлар билан гавдаланади. Бошқарувчи компаниялар ва ширкатларнинг нопрофессионал ишчилари кўплигидан юқоридаги тасаввурни синдиришнинг ҳам ҳозир имконияти мушкул. Ҳозир касб обрў-нуфузини оширишнинг айни палласи.

Бошқарув органлари раҳбарлари учун қонунда профессионал талаблар оширилган. Бошқарувчи (жисмоний шахс) якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши ва малака (аттестация) сертификатига эга бўлиши зарур. Бошқарувчи компаниянинг штатида ККУни бошқариш бўйича худди шундай сертификатга эга бўлган камида икки нафар мутахассис бўлиши лозим. Сертификатнинг бўлиши УМШ раиси учун ҳам назарда тутилган. Мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш «Коммуналўқув» ўқув марказида амалга оширилади. Promhouse лойиҳаси доирасида турар жой кўчмас мулки бошқарувчисининг профессионал стандарти, шунингдек бу соҳа бўйича ёш мутахассисларни тайёрлашга оид таълим дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Бу ишлар ҳам касбнинг жозибадорлиги ва мақбуллик даражасини оширишга хизмат қилажак.

Устоз-мураббийлик анъанаси Европа мамлакатларида кенг қўлланилади ва яхши самараларни беради. Бошқарувчи компанияларда тажрибали бошқарувчи стажёр билан бирга ишлайди. Ёш мутахассис амалий билим ва кўникмаларни олиб бўлгач, 5 йилдан кейин бошқарувчи ўрнини эгаллайди, устози эса яна юқорига кўтарилади. Тажриба ва кўникмаларнинг кексалардан ёшларга ана шу тарзда ўтиб бориши касб-ҳунарни пухта эгаллаш, унга меҳр билан қарашга ўргатади, касбнинг жозибадорлигини оширади.

Бизда ҳунармандчилик соҳасида асрлар давомида «устоз–шогирд» анъанаси қўллаб келинади. Тўғри, уй-жой соҳаси халқ амалий санъати жабҳасидан узоқ соҳа, лекин мураббийлик орқали унинг тамойилларининг жорий этилиши ўз мевасини бермоқда, касбни эгаллашга бўлган иштиёқни оширмоқда. Балки шунинг учун ҳам бу анъанани уй-жой соҳасида қўллаб кўриш мумкиндир?

 

Прочитано: 49 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика