Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 28 / Божхона

Кодлар нотўғри таснифланган

 

Товар-моддий бойликларнинг мамлакатимизга ноқонуний кириб келиши олдини олиш божхона органларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Бу борада божхона органларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Арк-булоқ» ТИФ божхона постига хориждан келтирилган автомобиль ўриндиқлари учун қопламалар божхона кўригидан ўтказилганда божхона юк декларацияси ва юк ҳужжатларида товарларнинг ТИФ ТН кодлари нотўғри таснифланганлиги аниқланди. Натижада 130,5 млн сўмлик 290 дона қопламалар вақтинча сақловга олинди.

Бошқа ҳолатда эса «Чуқурсой» ТИФ божхона пости ходимлари хориждан келтирилган 44,6 минг долларлик компьютер эҳтиёт қисмларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишганда БЮД ва йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 258,7 млн сўмлик 560 дона компьютер қувват манбалари борлигини аниқлашди.

Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарларни йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатмаган ҳолда мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга уринишнинг навбатдаги ҳолати «Чуқурсой техник идора» темир йўл божхона постида аниқланди. Маълум бўлишича, ҳужжатларда кўрсатилмаган «ортиқча юк»лар 1 млрд 278,5 млн сўмлик 9 турдаги оёқ кийим ишлаб чиқариш учун хом ашё, тикув машиналари, мато ва тасмалар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

 

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 288 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика