Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 28 / Божхона

Фаолият учун қулай шароитлар яратилган

 

Божхона органлари томонидан мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тўловларини ундириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, «яширин иқтисодиёт»га қарши курашиш, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, қонунбузарликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

 

Биргина Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг январь–июнь ойлари мобайнида 6,5 трлн сўмлик божхона тўловлари ундирилиб, давлат бюджетига ўтказилди.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан салкам 5 трлн сўмдан ортиқ божхона тўловларидан имтиёзлар берилди. Шунингдек, уларга 302,7 млрд сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти берилди.

Ўтган олти ой давомида 818,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган товарлар хорижий мамлакатлар бозорларига йўналтирилди. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 192 млн АҚШ доллари ёки 31 фоизга ошди.

Экспорт қилинган товарлар орасида тўқимачилик, металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар, электроника ва уларнинг қисмлари, калава ип, озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари асосий қисмни ташкил қилади.

Божхона постларида жами 33 845 божхона кўриги жараёнлари амалга оширилиб, 148 941 та БЮД расмийлаштирилди.

БЮДларни хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, декларацияларнинг 39 763 таси (26,7%) «яшил йўлак», 72 359 таси (48,6%) «сариқ йўлак», 36 819 таси (24,7%) «қизил йўлак» орқали расмийлаштирилган.

Бошқармада божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, контрабандага қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳисобот даврида 1 239 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, натижада 149,7 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар вақтинча сақловга олинди. Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 36,3 млрд сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида 4 ҳолатда 1,6 млрд сўмлик 93 880 қути тамаки маҳсулотлари, 24 ҳолатда 4,9 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, 24 ҳолатда 32,4 млрд сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларининг божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланди.

«Рақамли божхона» таомилига мувофиқ фуқароларга бошқарма фаолиятига оид маълумотларни https://t.me/tshbb_bojxona телеграм канали орқали кузатиб бориш, бошқарма фаолиятини такомиллаштириш, экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ мурожаатларни бошқарманинг 71-207-09-39 телефон рақами ёки toshkent_shahri@customs.uz, tashkent_customs@exat.uz почта манзиллари орқали йўллаш имкониятлари яратилган.

 

Толибжон САИДОВ,

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи.

Прочитано: 472 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика