Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 28 / Божхона

Тадбиркорга кўмак бериб…

 

Самарқанд вилоятида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, хорижга тайёр маҳсулотлар экспортини амалга ошириш жараёнида божхона органлари тадбиркорлик субъектларига яқиндан кўмак бериб келмоқда.

 

Масалан, 2021 йилнинг 1-ярми давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан хориждан импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 1 419,68 млрд сўм божхона тўловлари ҳисобланган бўлса, шундан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 553,66 млрд сўм ёки ҳисобланган божхона тўловларининг 38,9 фоизи миқдорида имтиёзлар қўлланилди.

Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларга ўтган давр мобайнида жами 42 та ҳолатда 185,73 млрд сўм миқдоридаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди. Ташқи савдо айлануви бу даврда 758,31 млн АҚШ долларини ташкил этди.

Эътиборлиси шундаки, коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсирига қарамай, вилоятнинг экспорт кўрсаткичлари тобора ошиб бораётганини кузатиш мумкин. Хусусан, 2020 йилнинг шу даврида 132,34 млн АҚШ доллари қийматидаги товарлар хориж бозорига йўл олган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 54,61 млн АҚШ долларига ёки 41,2 фоизга кўпайиб, 186,95 млн АҚШ долларини ташкил этди.

Ҳисобот даврида жами 25 078 та БЮД электрон шаклда расмийлаштирилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 102 тага ёки 32,2 фоизга кўпдир.

Ҳисобот даврида вилоятда рўйхатдан ўтган 178 та хўжалик юритувчи субъект томонидан қиймати 27,9 млн АҚШ долларлик асбоб-ускуналар олиб кирилиб, «эркин муомалага чиқариш» (импорт) божхона режимига расмийлаштирилган ва божхона тўловларидан 39,7 млрд сўмлик имтиёзлар қўлланилган.

Хавфни бошқариш тизими орқали жами 25 121 та божхона юк декларацияси тегишли «яшил», «сариқ», «қизил» йўлакларга тақсимланиб, қисқа вақт мобайнида расмийлаштирилишига эришилган.

Ўтган давр мобайнида вилоят божхона бошқармаси томонидан жами 350 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 10,4 млрд сўмлик товарлар ушлаб қолинган, уларга қарийб 24 млрд сўм божхона тўловлари ҳисобланган. Ушбу даврда 17 та жиноят иши қўзғатилган.

Контрабандага қарши курашиш борасида 59 ҳолатда бир қатор гиёҳвандлик моддалари ва кучли таъсир қилувчи таблеткалар аниқланган.

Шунингдек, 3 460 кг рангли металл ва қора металл маҳсулотлари, 6,5 млн сўмлик пахта ёғи ишлаб чиқариш учун мўлжалланган мойжувоз, 4 та ов қуроли ясаш учун мосламалар ҳамда 75 дона гильза, 125 млн сўмлик биологик актив қўшимчалар, 3,050 млн сўмлик 500 литр дизель ёқилғиси, 2,5 млн сўмлик пиротехника воситалари, 1 412 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувининг олди олинган.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 252 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика