Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 28 / Бухгалтерга тавсиялар

Ишлаб чиқариш таннархини шакллантириш

 

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 020-сатрида 9100-гуруҳ ҳисобварақларида ҳисобда турган сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизматлар) таннархини акс эттиринг.

Уни аниқлаш учун:

1) ишлаб чиқарилган маҳсулотга сарфланган харажатларни шакллантиринг;

2) маҳсулот бир бирлигининг таннархини аниқланг.

Сотилган маҳсулот таннархини ҳисоблаш учун маҳсулот бир бирлиги таннархини сотилган маҳсулот сонига кўпайтиринг.

 

 

МИСОЛ. Сотилган маҳсулот таннархини аниқлаш

Корхона ҳисобот даврида 1 000 бирлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Маҳсулот таннархига қуйидагилар киритилди:

материаллар қиймати – 40 000 минг сўм;

ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш ҳақи – 30 000 минг сўм;

ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг МҲТФдан ижтимоий солиқ – 3 600 минг сўм;

ишлаб чиқариш ускуналарининг амортизацияси – 6 400 минг сўм.

Жами 700 бирлик маҳсулот сотилди.

 

Бухгалтерия ҳисоби: 

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқарилди (1–4-ўтказмалар):


Материаллар қиймати


40 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


1010-«Хом ашё ва материаллар»


Ишлаб чиқаришда банд

бўлган ишчиларнинг иш ҳақи

30 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


Ишлаб чиқаришда банд бўлган

ишчиларнинг МҲТФдан ижтимоий солиқ

3 600


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»


Ишлаб чиқариш ускуналарининг амортизацияси


6 400


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»


Омборхонага тайёр маҳсулот қабул қилинди


1 000 дона
80 000


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


Сотилган маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилди

(80 000 / 1000 х 700)

700 дона
56 000


9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


 

 

Тайёр маҳсулот бутун партиясининг таннархи – 80 000 минг сўм. Бироқ 9110-счётга фақатгина сотилган маҳсулот таннархи – 56 000 минг сўм киритилади. Бу сумма корхонанинг Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 020-сатрида акс эттирилади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатларга қуйидагиларни қўшинг:

моддий ишлаб чиқариш харажатлари (қайтариладиган чиқиндилар қийматини айирган ҳолда);

ишлаб чиқариш тусидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;

ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;

ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;

ишлаб чиқариш мақсадидаги бошқа харажатлар.

 

Ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш усуллари

Ишлаб чиқариш таннархини бир неча усул билан аниқлаш мумкин:

оддий;

меъёрий;

буюртмали;

босқичли.

Усулни танлашда қуйидагилар эътиборга олинади:

маҳсулот тури ва номенклатураси;

ишлаб чиқариш типи;

тугалланмаган қурилишнинг бор-йўқлиги;

ишлаб чиқариш циклининг давомийлиги.

Танланган усулни ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

Уларни батафсил кўриб чиқамиз.

 

Ишлаб чиқариш таннархини оддий усулда аниқлаш

Оддий усулни қуйидаги ҳолатларда қўлланг:

бир типдаги маҳсулот ишлаб чиқараётган бўлсангиз;

тугалланмаган ишлаб чиқаришингиз бўлмаганда.

Ҳисобот давридаги барча ишлаб чиқариш харажатлари, шу жумладан, умумхўжалик тусидаги харажатларни шу даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига киритинг (4-сон БҲМС 38-б.).

Маҳсулот бирлиги таннархини барча ишлаб чиқариш харажатларини ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий сонига бўлиш орқали аниқланг. 

 

МИСОЛ. Маҳсулот таннархини оддий усул билан аниқлаш

Ҳисобот даврида 1 000 бирлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Корхонанинг ишлаб чиқариш харажатлари қуйидагилардан ташкил топди:

материаллар – 40 000 минг сўм;

ишлаб чиқаришдаги ходимларнинг иш ҳақи – 30 000 минг сўм;

ижтимоий солиқ – 3 600 минг сўм;

ишлаб чиқариш ускуналарининг амортизацияси – 10 000 минг сўм;

бошқа ишлаб чиқариш харажатлари – 16 400 минг сўм.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг

мазмуни

Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди


40 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


1010-«Хом ашё ва материаллар»


Иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди


30 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


Ижтимоий солиқ ҳисоблаб ёзилди


3 600


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»


Ускуналарга амортизация ҳисобланди


10 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»


Бошқа ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобдан чиқарилди


16 400


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


2510-«Умумишлабчиқариш харажатлари»


Омборхонага тайёр маҳсулот берилди


100 000


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


 

 

Ишлаб чиқарилган маҳсулот бутун партиясининг ишлаб чиқариш таннархи – 100 000 минг сўм.

Маҳсулот бир бирлигининг таннархи: 100 000 / 1000 = 100 минг сўм. 

 

Ишлаб чиқариш таннархини меъёрий усул билан аниқлаш

Ишлаб чиқариш оммавий, серияли бўлса-ю, бунда харажатларнинг тежалиши ёки ортиқча сарфланмаслигини назорат қилмоқчи бўлсангиз, меъёрий усулни қўлланг (4-сон БҲМС 39-б.). Бундай назорат ишлаб чиқариш рентабеллиги паст бўлганда айниқса муҳимдир.

Бундан ташқари, оммавий ишлаб чиқаришда моддий харажатларни меъёрлар бўйича ҳисобдан чиқариш бухгалтернинг кундалик ишини осонлаштиради.

Бу усулни қўллаш учун:

● асосий харажатлар (материаллар, иш ҳақи, қўшимча харажатлар) бўйича нормативларни ишлаб чиқинг ва тасдиқланг;

● маҳсулотнинг ҳар бир тури учун меъёрий таннархни ҳисоб-китоб қилинг. Бошқача айтганда, харажатларнинг норматив калькуляциясини тузинг.

Айрим тармоқларда тасдиқланган, мавжуд нормативларга риоя қилиниши мажбурий ҳисобланади:

● қурилишда – қурилиш меъёрлари ва қоидалари ­(ҚМваҚ)га;

● фармацевтика, озиқ-овқат саноатида – рецептура меъёрларига.

Қолган ҳолларда нормативларни ишлаб чиқишда қуйидагилардан фойдаланса бўлади:

● соҳангизга оид идоравий тавсиялардан;

● ишлаб чиқаришингизда аввалги даврларда ҳақиқатда қилинган харажатлардан.

 

МИСОЛ. Меъёрий таннархни аниқлаш

Корхона «А» маҳсулот бирлиги учун қуйидаги нормативларни тасдиқлади:

1-материал сарфи – 20 000 сўмдан 1 кг;

2-материал сарфи – 10 000 сўмдан 3 кг;

5-разрядга эга ишчининг вақт меъёри – 10 000 сўмдан – 2,5 меъёрий соат;

қўшимча харажатлар – бевосита харажатларнинг 15%и.

«А» маҳсулот учун меъёрий калькуляция:

Т/р


Кўрсаткич


Меъёр


Бир бирлик қиймати, сўм


Жами қиймат, сўм


1


1-материал


1 кг


20 000


20 000


2


2-материал


3 кг


10 000


30 000


3


Иш ҳақи


2,5 меъёрий соат


10 000


25 000


4


Ижтимоий солиқ


МҲТФнинг 12%и



3 000


Жами бевосита харажатлар


78 000


5


Қўшимча харажатлар


Бевосита харажатларнинг 15%и



11 700


Маҳсулотнинг бир бирлиги учун ишлаб чиқариш харажатлари, жами


89 700


 

 

«А» маҳсулот бирлигининг меъёрий таннархи – 89 700 сўм.

Ой давомида харажатларни тасдиқланган нормативлар бўйича ҳисобдан чиқаринг. 

 

Ой охирида:

1) меъёрий харажатларни ҳақиқатдаги харажатлар билан таққосланг;

2) юзага келган номувофиқликларни таҳлил қилинг;

3) агар номувофиқликлар келгусида қайтариладиган объектив сабабларга кўра юзага келган бўлса, нормативларни уларни ҳисобга олиб, қайта кўриб чиқинг;

4) ҳисобот ойи ҳисобида номувофиқликларни акс эттиринг.

Меъёрий харажатларга номувофиқликлар турли сабабларга кўра пайдо бўлиши мумкин. Мисол учун, моддий харажатлар бўйича номувофиқликларни:

материаллар нархининг ошиши;

● ускуна нотўғри созланганлиги натижасида харажатнинг ортиши;

● ўғирлик келтириб чиқариши мумкин.

Меҳнат сарфлари бўйича эса:

● ўзгача малакага эга ишчиларнинг жалб қилиниши;

● ишчининг меҳнат унумдорлигининг ўзгартирилиши;

● нуқсонли маҳсулотга қўшимча ишлов бериш зарурати келтириб чиқариши мумкин.

Номувофиқликларни таҳлил қилиш натижасида энг аниқ нормативларга эга бўлиш билан бирга ортиқча харажатларни бартараф этиш чораларини ўз вақтида кўриш имконига ҳам эга бўласиз.

 

Ишлаб чиқариш таннархини буюртмали усул билан аниқлаш

Бу усул алоҳида буюртмаларни бажариш пайтида қўл келади. Уни қўллаётганда буюртма бўйича харажатларни буюртма бажарилиши охирига етганида унинг таннархига ҳисобдан чиқаринг. Бунда ҳисобот даври охирида тугалланмаган буюртмалар мавжуд бўлиши мумкин, бинобарин, тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳам бўлади (4-сон БҲМС 40-б.).

Агар буюртма доирасида битта хилдаги маҳсулот ишлаб чиқараётган бўлсангиз, маҳсулот бирлигининг таннархини буюртма таннархининг маҳсулот бирликлари сонига бўлиш орқали аниқланг.

Бу усулни шунингдек ишлаб чиқариш таннархи аниқланиши керак бўлган хизматларни кўрсатиш пайтида ҳам қўллаш қулай.

Харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақларини буюртмалар ва маҳсулот (ишлар, хизматлар) турлари кесимида юритинг.

 

МИСОЛ. Маҳсулот таннархини буюртмали усул бўйича аниқлаш

Корхона июнь ойида 1-сонли буюртма бўйича 1 000 бирлик маҳсулот ишлаб чиқарди ва 2-сонли буюртма устида иш олиб боришни давом этмоқда.

Июнь охирига келиб 2-сонли буюртма тугалланганича йўқ.

Июнь ойида корхонанинг қуйидаги харажатлари ҳисобдан чиқарилди:

– 1-сонли буюртма бўйича:

материаллар сарфи – 50 000 минг сўм;

иш ҳақи – 20 000 минг сўм;

ижтимоий солиқ –2 400 минг сўм;

бошқа ишлаб чиқариш харажатлари – 15 000 минг сўм;

– 2-сонли буюртма бўйича:

материаллар сарфи – 20 000 минг сўм.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


1-сонли буюртма бўйича харажатлар


Материаллар ҳисобдан чиқарилди


50 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


1010-«Хом ашё ва материаллар»


Иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди


20 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


Ижтимоий солиқ ҳисоблаб ёзилди


2 400


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»


Бошқа харажатлар ҳисобдан чиқарилди


15 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


2510-«Умумишлабчиқариш харажатлари»


Омборхонага тайёр маҳсулот топширилди


87 400


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


2-сонли буюртма бўйича харажатлар


Материаллар ҳисобдан чиқарилди


20 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


1010-«Хом ашё ва материаллар»


 

 

Июнь ойида 1-сонли буюртма таннархи аниқланди – 87 400 минг сўм. Бу буюртма бўйича маҳсулот бир бирлигининг таннархи:

87 400 / 1000 = 87,4 минг сўмни ташкил қилди.

2-сонли буюртма ҳали поёнига етмагани сабабли, июнь ойининг охирида 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи дебети бўйича 20 000 минг сўм сальдо қолмоқда. Бу 2-сонли буюртма бўйича тугалланмаган ишлаб чиқариш суммасидир.

 

Ишлаб чиқариш таннархини босқичли усул билан аниқлаш

Бу ерда босқич – ишлаб чиқариш жараёнининг муайян операцияси амалга ошириладиган палласидир.

Мазкур усул икки турга бўлинади:

● ярим тайёр маҳсулотли;

● ярим тайёр маҳсулотсиз.

Ярим тайёр маҳсулотли усулда таннарх ҳар бир босқичда аниқланади. Бунда ҳар бир кейинги босқич таннархига аввалги босқичлар ва жорий босқич харажатлари киритилади. Охирги босқичдаги маҳсулот таннархи бутун тайёр маҳсулотнинг таннархи ҳисобланади.

Ҳар бир босқичнинг натижаси – ярим тайёр маҳсулотлардир. Уларни 2110-«Ўз ишлаб чиқариш ярим тайёр маҳсулотлари» ҳисобварағида ҳисобга олинг.

 

МИСОЛ. Ишлаб чиқариш таннархини аниқлашнинг босқичли ярим тайёр маҳсулотли усулини қўллаш

Корхона маиший техника ишлаб чиқаради. Биринчи босқичда 1 000 дона бутловчи буюм ишлаб чиқарилди. Унинг 800 таси маиший техникани йиғишда ишлатиладиган ярим тайёр маҳсулот сифатида – иккинчи босқичга, 200 таси – сервис марказлари ва таъмирлаш билан шуғулланувчи устахоналарга реализацияга берилди.

Ҳисобот давридаги биринчи босқич харажатлари:

хом ашё ва материаллар – 50 000 минг сўм;

иш ҳақи – 20 000 минг сўм;

ижтимоий солиқ – 2 400 минг сўм;

бошқа харажатлар – 10 000 минг сўм.

Иккинчи босқич харажатлари:

материаллар – 10 000 минг сўм;

иш ҳақи – 10 000 минг сўм;

ижтимоий солиқ – 1 200 минг сўм;

бошқа харажатлар – 5 000 минг сўм.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Биринчи босқич


Хом ашё ва материаллар ҳисобдан чиқарилди


50 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


1010-«Хом ашё ва материаллар»


Иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди


20 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


Ижтимоий солиқ ҳисоблаб ёзилди


2 400


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»


Бошқа харажатлар ҳисобдан чиқарилди


10 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


2510-«Умумишлабчиқариш харажатлари»


Тайёр бутловчи буюмлар омборхонага топширилди


800 дона
65 920


2110-«Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


200 дона
16 480


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


Иккинчи босқич


Ярим тайёр маҳсулотлар ҳисобдан чиқарилди


65920


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


2110-«Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар»


Хом ашё ва материаллар ҳисобдан чиқарилди


10 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


1010-«Хом ашё ва материаллар»


Иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди


10 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


Ижтимоий солиқ ҳисоблаб ёзилди


1 200


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»


Бошқа харажатлар ҳисобдан чиқарилди


5 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


2510-«Умумишлабчиқариш харажатлари»


Тайёр маиший техника омборхонага топширилди


800 дона
92 120


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


 

 

Биринчи босқичда бутловчи буюмлар таннархи 82 400 минг сўмни, бир бирлик таннархи – 82,4 минг сўмни (82 400 / 1 000) ташкил қилди.

65 920 минг сўмлик (82,4 х 800) 800 та бутловчи буюм ярим тайёр маҳсулот сифатида йиғишга топширилди. Уларнинг таннархи тайёр маиший техника таннархига киритилди, у эса қолган харажатларни ҳисобга олган ҳолда 92 120 минг сўмни ташкил қилди.

Маиший техника бир бирлигининг таннархи 92 120 / 800 = 115,15 минг сўмни ташкил қилди. 

 

Ярим тайёр маҳсулотсиз усулда ҳар бир босқичдаги харажатларни алоҳида ҳисобга олинг. Тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ўтиб бўлинган босқичлар харажатлари киритилади (4-сон БҲМС 41-б.).

Бу усулни турли конфигурациядаги маҳсулот ишлаб чиқарганда қўллаган яхши. Масалан, бир русумга тегишли ҳар хил моделдаги машиналар ишлаб чиқарилганда, уларнинг бирида кондиционер бўлса, иккинчисида бўлмаслиги мумкин, ҳолбуки, иккаласининг ишлаб чиқариш технологик жараёни деярли бир хил. Аммо биринчи моделда кондиционер ўрнатиш ва уни синовдан ўтказиш босқичи қўшилган бўлади.

Шу тариқа, маҳсулот таннархи уни ишлаб чиқариш жараёнида ўтилган алоҳида босқичларнинг харажатларини қўшиш билан ҳосил бўлади.

Бу усулни комплекс хизматлар кўрсатилганда ҳам қўллаш қулай. Дейлик, саёҳатни шакллантиришда бир мижоз 5 та, яна бошқа мижоз 3 та экскурсия буюртирди. Бунда иккала буюртмачи ҳам битта сайёҳлик гуруҳидан. Ўз-ўзидан аёнки, улар учун хизматлар таннархи ҳар хил бўлади.

Босқичли ярим тайёр маҳсулотсиз усул қўлланиладиган бўлса, ҳар бир экскурсияни алоҳида босқич сифатида кўриб чиқса бўлади ва мижоз буюртмасидан келиб чиқиб, саёҳат таннархини саёҳатга кирувчи ҳар бир босқич харажатлари суммаси сифатида ҳосил қилиш мумкин.

 

Биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини аниқлаш

Битта хом ашёдан битта ишлаб чиқариш жараёнида ҳар хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарсангиз бўлади. Улар биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар деб аталади.

Мисол учун, корхона икки хил ширин булочка ишлаб чиқаради. Бири – магизли, иккинчиси – джемли. Бунинг учун хамир қорилиб, бир қисмига магиз аралаштирилади, иккинчи қисмига эса булочка ясаш пайтида джем солинади. Натижада таннархи ва сотиш нархи билан бир-биридан фарқланадиган икки хил маҳсулот пайдо бўлади. Ана шу биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳисобланади.

Биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳар бир турининг таннархи қандай аниқланади? Мисол учун, булочка мисолида хамир қориш харажатларини қандай қилиб ажратса бўлади?

Буни икки усулда амалга ошириш мумкин:

● натурал кўрсаткичлардан фойдаланиш усули;

● бўлиниш нуқтасидаги реализация қилиш қиймати асосида.

 

Натурал кўрсаткичлар усулида таннархни аниқлаш

Натурал кўрсаткичлардан фойдаланиш усулида биргаликдаги харажатларни маҳсулотнинг ҳар бир турига унинг натурал кўрсаткичларида ифодаланган ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланг (4-сон БҲМС 43-б.).

 

МИСОЛ. Натурал кўрсаткичлардан фойдаланиш усулида биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини аниқлаш

Корхона бир хил хамирдан ҳар куни икки хилдаги – ҳар бир хили 1 000 донадан бўлган булочка ишлаб чиқаради. Хамир қориш харажатлари – 6 000 минг сўм.

Қўшимча ишлаб чиқариш харажатлари:

1-сонли булочка – 500 минг сўм;

2-сонли булочка – 1 000 минг сўм.

Хамир 2 000 та булочкага мўлжаллангани сабабли, уни тайёрлаш бўйича умумий харажатларни икки турдаги маҳсулотга бўламиз:

6 000 / 2 000 х 1 000 = 3 000 минг сўм.

Маҳсулот ҳар бир турининг таннархини аниқлаймиз:

1-сонли булочка:

3 000 + 500 = 3 500 минг сўм;

2-сонли булочка:

3 000 + 1 000 = 4 000 минг сўм.

Ҳар бир турдаги маҳсулот бир бирлигининг таннархи:

1-сонли булочка:

3 500 / 1 000 = 3,5 минг сўм;

2-сонли булочка:

4 000 / 1 000 = 4 минг сўм. 

 

Бўлиниш нуқтасидаги реализация қилиш қиймати асосида таннархни аниқлаш

Бўлиниш нуқтасидаги реализация қилиш қиймати асосидаги усулни қўллаётганда, умумий харажатларни маҳсулотнинг ҳар бир турига, унинг реализация қилишдан олиниши тахмин қилинаёган умумий тушумдаги улушига мутаносиб равишда, тақсимланг.

 

МИСОЛ. Биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини бўлиниш нуқтасидаги реализация қилиш қиймати асосида аниқлаш

Хамир қориш харажатлари – 6 000 минг сўм.

Қўшимча ишлаб чиқариш харажатлари:

1-сонли булочка – 500 минг сўм;

2-сонли булочка – 1 000 минг сўм.

Тайёр булочкалар сотиладиган нарх:

1-сонли булочка – 5 минг сўм;

2-сонли булочка – 6 минг сўм.

Сотишдан кутилаётган тушум:

1-сонли булочка – 5 000 минг сўм;

2-сонли булочка – 6 000 минг сўм.

Хамирни тайёрлаш бўйича умумий харажатларни сотишдан кутилаётган тушумга мутаносиб равишда икки турдаги маҳсулотга бўламиз:

1-сонли булочка:

6 000 / (5 000 + 6 000) х 5 000 = 2 727 минг сўм;

2-сонли булочка:

6 000 / (5 000 + 6 000) х 6 000 = 3 273 минг сўм.

Маҳсулот ҳар бир турининг таннархини қўшимча харажатларни ҳисобга олган ҳолда аниқлаймиз:

1-сонли булочка:

2 727 + 500 = 3 227 минг сўм;

2-сонли булочка:

3 273 + 1 000 = 4 273 минг сўм.

Ҳар бир турдаги маҳсулот бир бирлигининг таннархи:

1-сонли булочка:

3 227 / 1 000 = 3,227 минг сўм.

2-сонли булочка:

4 273 / 1 000 = 4,273 минг сўм.

 

Кўриб турганимиздек, турлича усулларни қўллаш натижасида биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархининг қийматлари ҳам турлича, шу сабабли ҳисоб сиёсатида сиз танлаган усулни албатта кўрсатиб ўтинг.  

 

Биргаликда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг алоҳида турларига қўшимча ишлов берилган тақдирда, ўз-ўзидан унинг нархи ҳам бошқача бўлади, мазкур ҳолда таннархни аниқлаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланинг:

● реализация қилишнинг соф қиймати усули;

● реализация қилишдан олинадиган ялпи фойданинг доимий улуши усули.

 

Реализация қилишнинг соф қиймати усули бўйича таннархни аниқлаш

Бу усулни қўллар экансиз, биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳар бир тури учун реализация қилишнинг соф қийматини аниқланг. Бунинг учун тахмин қилинаётган реализация қиймати билан ҳақиқий қўшимча харажатлар ўртасидаги фарқни топинг. Умумий харажатларни реализация қилишнинг соф қийматига мутаносиб равишда бўлинг.

 

МИСОЛ. Биргаликда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархини реализация қилишнинг соф қиймати усулида аниқлаш

Корхона икки турдаги маҳсулотни биргаликда ишлаб чиқармоқда.

Умумий харажатлар 20 000 минг сўмни ташкил қилди.

Кўрсаткич


1-маҳсулот


2-маҳсулот


Қўшимча харажатлар, минг сўм


0


2 000


Ишлаб чиқарилган маҳсулот бирликлари сони


500


500


Бир бирлик нархи, минг сўм


25


27


Реализация қилиш қиймати, минг сўм


25 х 500 = 12 500


27 х 500 = 13 500


Реализация қилишнинг соф қиймати, минг сўм


12 500 – 0 = 12 500


13 500 – 2 000 = 11 500


Умумий харажатлар улуши, минг сўм


20 000 / (12 500 + 11 500) х 12 500 = 10 416,7


20 000 / (12 500 + 11 500) х 11 500 = 9 583,3


Таннарх, минг сўм


10 416,7 + 0 = 10 416,7


9 583,3 + 2 000 = 11 583,3


Маҳсулот бир бирлигининг таннархи, минг сўм


10 416,7 / 500 = 20,8


11 583,3 / 500 = 23,2


 

Реализация қилишдан олинадиган ялпи фойданинг доимий улуши усули ёрдамида умумий харажатларни тақсимлаш

Биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилишдан олинадиган ялпи фойда фоизи уларнинг ҳар бир туридан бир хил бўлади деб олдиндан тахмин қилинади.

Бу усулни қўллаётганда:

1) ялпи фойда фоизини ҳисоблаб чиқинг;

2) маҳсулот ҳар бир турининг таннархини аниқланг;

3) умумий харажатларни тақсимланг.

 

МИСОЛ. Реализация қилишдан олинадиган ялпи фойданинг доимий улуши усули ёрдамида умумий харажатларни тақсимлаш

Корхона 2 турдаги маҳсулотни биргаликда ишлаб чиқармоқда.

Умумий харажатлар 20 000 минг сўмни ташкил қилди.

Кўрсаткич


1-маҳсулот


2-маҳсулот


Қўшимча харажатлар, минг сўм


5 000


2 000


Ишлаб чиқарилган маҳсулот бирликлари сони


500


500


Бир бирлик нархи, минг сўм


35


30


Реализация қилиш қиймати, минг сўм


35 х 500 = 17 500


30 х 500 = 15 000


Ялпи фойдани тақсимлаш, минг сўм*


17 500 х 16,92% = 2 962


15 000 х 16,92% = 2 538


Реализация қилинган маҳсулот таннархи, минг сўм


17 500 – 2 962 = 14 538


15 000 – 2 538 = 12 462


Умумий харажатларни тақсимлаш, минг сўм


14 538 – 5 000 = 9 538


12 462 – 2 000 = 10 462


Маҳсулот бир бирлигининг таннархи, минг сўм


14 538 / 500 = 29,076


12 462 / 500 = 24,924


 

 

*Ялпи фойда = Реализация қилиш қиймати – умумий харажатлар – қўшимча харажатлар.

 

(17 500 + 15 000) – 20 000 – (5 000 + 2 000) = 5 500 минг сўм.

Ялпи фойда фоизи = Ялпи фойда / Реализация қилиш қиймати х 100.

5 500 / (17 500 + 15 000) х 100 = 16,92%.

 

 

Реализация қилишдан олинадиган ялпи фойданинг доимий улуши усули ёрдамида умумий харажатларни тақсимлар экансиз, ялпи фойда барча турдаги маҳсулотларга бир текис тақсимланишини таъминлаган бўласиз. Тақсимлашнинг бошқа усуллари эса реализация қилишдан зарар кўришга олиб келиши мумкин.

Таннархни ҳисоб-китоб қилишнинг ҳар хил усуллари ҳар хил солиқ оқибатларига олиб келиши сабабли, танлаган усулингизни ҳисоб сиёсатида албатта акс эттиринг.

 

 

Қўшимча маҳсулотлар бўлганда уларнинг таннархини аниқлаш

Қўшимча маҳсулот асосий маҳсулотдан нархининг анча пастлиги билан фарқ қилади. Унинг ишлаб чиқарилиши одатда режалаштирилмайди. Бу алоҳида турдаги ишлаб чиқаришларнинг муқаррар натижасидир. Масалан, пахтага ишлов бериш натижасида ҳосил бўладиган тола ва кунжара шундай маҳсулотга киради.

Асосий ва қўшимча маҳсулот таннархини қандай ажратса бўлади?

Асосий маҳсулот таннархини аниқлашда қўшимча маҳсулотнинг жорий қиймати ёки уни реализация қилишнинг соф қийматини умумий ишлаб чиқариш харажатларидан чиқариб ташланг. Харажатларнинг қолган қисмини асосий маҳсулот таннархига киритинг (4-сон БҲМС 38-б.).

Бунинг учун:

● қўшимча маҳсулотнинг ҳақиқатда реализация қилиниши усули ёки

● ҳақиқатда ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот усулидан фойдаланинг.

Қўшимча маҳсулотнинг ҳақиқатда реализация қилинишини ҳисобга олган ҳолда таннархни аниқлаш

 

Бу усулни қўллаётганда:

1) ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархини аниқланг. Бунда умумий харажатларни асосий маҳсулот таннархига киритинг. Қўшимча маҳсулот таннархи фақатгина уни қўшимча ишлаш харажатларидан, агар улар мавжуд бўлса, ташкил қилади;

2) ишлаб чиқарилган асосий маҳсулот таннархини қўшимча маҳсулотни реализация қилиш қийматига камайтиринг.

 

Агар сизнинг қўшимча маҳсулотингиз бўлса, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда фақатгина асосий маҳсулотни сотишдан олинган тушумни акс эттиринг (010-сатр).

020-сатрда сотилган асосий маҳсулотни ишлаб чиқариш таннархининг суммасини – уни қўшимча маҳсулотни сотиш қийматига камайтирган ҳолда, шунингдек, қўшимча маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини акс эттиринг.

Бунда молиявий натижа бузилмайди!

 

 

МИСОЛ. Қўшимча маҳсулотнинг ҳақиқатда реализация қилинишини ҳисобга олган ҳолда таннархни аниқлаш

Корхона: «А» – асосий; «В» – қўшимча маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Умумий ишлаб чиқариш харажатлари – 20 000 минг сўм. Қўшимча «В» маҳсулотга қўшимча ишлов бериш харажатлари – 500 минг сўм.

Ишлаб чиқарилди:

«А» маҳсулот – 1 000 кг;

«В» маҳсулот – 50 кг.

Сотилди (ҚҚСни ҳисобга олмасдан):

«А» маҳсулот – 17 500 минг сўмга 700 кг;

«В» маҳсулот– 250 минг сўмга 20 кг.

Асосий «А» маҳсулотнинг таннархи умумий ишлаб чиқариш харажатларига, яъни 20 000 минг сўмга тенг.

1 кг «А» маҳсулотнинг таннархи: 20 000 / 1000 = 20 минг сўм.

Сотилган «А» маҳсулот таннархини «В» маҳсулотни сотиш қийматига камайтирамиз: 700 х 20 – 250=13 750 минг сўм.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


«А» маҳсулот омборхонага келиб тушди


1 000 кг
20 000


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


 «В» маҳсулот омборхонага келиб тушди


50 кг
500


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


«А» маҳсулот сотилди


17 500


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»


«В» маҳсулот сотилди


250


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»


«А» маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди (700 х 20)


700 кг
14 000


9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


Реализация қилинган «А» маҳсулотнинг таннархи «В» маҳсулотнинг сотилган суммасига камайтирилди


250


9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»


9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»


«В» маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилди (20 х 10)


20 кг
200


9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


 

 

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагиларни акс эттирамиз:

010-«Сотишдан олинган соф тушум» сатрида – 17 500 минг сўм;

020-«Сотилган маҳсулот таннархи» сатрида:

14 000 – 250 + 200 = 13 950 минг сўм.

 

Ҳақиқатда ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулотни ҳисобга олган ҳолда таннархни аниқлаш

Бу усулни қўллаганда:

1) қўшимча маҳсулот бутун партиясининг тахмин қилинаётган соф сотиш қийматини унинг тахмин қилинаётган сотиш қиймати билан қўшимча ишлов бериш харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланг;

2) умумий харажатларни қўшимча маҳсулотнинг тахмин қилинаётган соф сотиш қийматига камайтиринг;

3) асосий маҳсулот бир бирлигининг таннархини аниқланг.

 

МИСОЛ. Ҳақиқатда ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулотни ҳисобга олган ҳолда таннархни аниқлаш

Корхона: «А» – асосий; «В» – қўшимча маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Умумий ишлаб чиқариш харажатлари – 20 000 минг сўм. Қўшимча «В» маҳсулотга қўшимча ишлов бериш харажатлари – 500 минг сўм.

Ишлаб чиқарилди:

● «А» маҳсулот – 1 000 кг;

● «В» маҳсулот – 50 кг.

Сотилди (ҚҚСни ҳисобга олмасдан):

● «А» маҳсулот – 25 минг сўмдан 700 кг – 17 500 минг сўмга;

● «В» маҳсулот – 12,5 минг сўмдан 20 кг – 250 минг сўмга.

«В» маҳсулотнинг тахмин қилинаётган соф сотиш қиймати:

50 кг х 12,5 – 500 = 125 минг сўмни ташкил қилади.

Асосий «А» маҳсулотнинг таннархи «В» маҳсулотнинг тахмин қилинаётган соф сотиш қийматига камайтирилган умумий харажатларга, яъни:

20 000 – 125 = 19 875 минг сўмга тенг.

Ҳисобдан чиқариш амалга ошириладиган «А» маҳсулот бир бирлигининг таннархи:

19 875 / 1000 кг = 19,875 минг сўмни ташкил қилади.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Умумий харажатлар ҳисобдан чиқарилди


20 000


3510-«Тайёр маҳсулот чиқариш»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


 «А» маҳсулот омборхонага келиб тушди


1 000 кг
19 875


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


3510-«Тайёр маҳсулот чиқариш»


«В» маҳсулотга қўшимча ишлов бериш харажатлари ҳисобдан чиқарилди


500


3510-«Тайёр маҳсулот чиқариш»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


«В» маҳсулот омборхонага келиб тушди (50 х12,5)


50 кг
625


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


3510-«Тайёр маҳсулот чиқариш»


«А» маҳсулот сотилди


17 500


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»


«В» маҳсулот сотилди


250


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»


«А» маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди (700 х 19,875)


700 кг
13 912,5


9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


«В» маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди (20 х 12,5)


20 кг
250


9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


Даромад суммаси ва таннарх суммасига тузатиш киритилди


250


9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»


9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»


 

 

Ҳисоботда сиз умумий ишлаб чиқариш харажатларини қўшимча маҳсулотни сотишнинг тахмин қилинаётган соф қиймати суммасига камайтирилишини акс эттиришингиз керак. Бунинг учун қўшимча ҳисобварақдан, масалан, 3510-«Тайёр маҳсулот чиқариш» ҳисобварағидан фойдаланишингизни тавсия этамиз.

3510-ҳисобварақ дебетида:

● асосий «А» маҳсулот бўйича – ҳақиқатдаги умумий харажатлар;

● қўшимча«В» маҳсулот бўйича – унга ишлов бериш харажатлари акс эттирилади.

Кредитида:

● асосий «А» маҳсулот бўйича – унинг «В» маҳсулотнинг тахмин қилинаётган соф сотиш қийматига камайтирилган таннархи (умумий харажатлар);

● қўшимча«В» маҳсулот бўйича – унинг тахмин қилинаётган сотиш қиймати.

«В» маҳсулотни сотиш қиймати бўйича ҳисобга оламиз, зеро «А» маҳсулот таннархи «В» маҳсулотнинг бутун партиясининг тахмин қилинаётган соф сотиш қийматига дарҳол тузатилган. Бу билан молиявий натижа бузилмайди.

«В» маҳсулотга қўшимча ишлов берилган тақдирда, уни қўшимча харажатларга камайтирилган сотиш қиймати бўйича ҳисобга оламиз.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагиларни акс эттирамиз:

● 010-«Сотишдан олинган соф тушум» сатрида – 17 500 минг сўм;

● 020-«Сотилган маҳсулот таннархи» сатрида – 13 912,5 минг сўм.

 

 

ТАЙЁР МАҲСУЛОТНИ ҲИСОБГА ОЛИНГАН НАРХЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ

Ҳисоб-китобга 2-илованинг ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 20-сатрида 9100-гуруҳга кирувчи ҳисобварақларда ҳисобга олинган сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар)нинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади.

Бироқ ҳақиқий таннарх ой охирида шакллантирилади, ой давомида эса тайёр маҳсулот сотилмоқда.

Тайёр маҳсулот таннархи ҳали аниқланмаган бўлса, уни қандай қиймат бўйича ҳисобдан чиқариш керак?
Бунинг учун ҳисобга олинган нархлардан фойдаланиш мумкин бўлади.

Ҳисобга олинган нарх сифатида қуйидагилар қўлланилиши мумкин:

● режали (меъёрий) таннарх;

● тайёр маҳсулотнинг аввалги даврлардаги ҳақиқий таннархи;

● маҳсулотнинг корхонадан бериладиган (улгуржи) нархи ва ҳ. к.

Ҳисобга олинган нархларни шакллантириш тартибини ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

Пировардида маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи бўйича ҳисобдан чиқарилишини акс эттиришингиз керак бўлади. Бунинг учун:

● ҳисобот ойи охирида қуйидаги формула бўйича ҳақиқий таннархни ва унинг ҳисобга олинган таннархга номувофиқлик фоизи (НФ)ни аниқланг:

НФ = (Ноб + Но) / (ҲҚоб + ҲҚо) х 100,

Бу ерда:

Ноб – ой бошидаги маҳсулот қолдиқлари бўйича номувофиқлик;

Но – бир ойда ишлаб чиқарилган маҳсулот бўйича номувофиқлик;

ҲҚоб – ой бошидаги қолдиқларнинг ҳисобга олинадиган қиймати;

ҲҚо – ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳисобга олинадиган қиймати.

2) юклаб жўнатилган маҳсулот бўйича номувофиқлик суммаси (НС)ни қуйидаги формула бўйича аниқланг:

НС = ҲН х НФ,

бу ерда:

УЦ – маҳсулотнинг ҳисобга олинган нархи;

ПО – номувофиқлик фоизи.

3) номувофиқлик суммасини ҳисобда акс эттиринг. Бунинг учун ёрдамчи ҳисобварақни, масалан, 3510-«Тайёр маҳсулот чиқариш» ҳисобварағини ишлатишингиз мумкин.

 

МИСОЛ. Маҳсулотни ҳисобга олинган нархлар бўйича ҳисобга олиш

Корхона тайёр маҳсулотлар ҳисобини ҳисобга олинган нархлар бўйича юритади. Ҳисобот ойи учун маҳсулотни сотишдан олинган даромад 35 000 минг сўмни ташкил қилди.

Маҳсулот бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:

 

Кўрсаткичлар


Ҳисобот ойи, минг сўм


Ой бошидаги тайёр маҳсулот қолдиғи:

а) ҳисобга олинган нархлар бўйича

б) ҳақиқий таннархи бўйича


12 000

19 800

Ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулот келиб тушди:

а) ҳисобга олинган нархлар бўйича

б) ҳақиқий таннархи бўйича


16 800

21600

Жами (1-сатр + 2-сатр):

а) ҳисобга олинган нархлар бўйича

б) ҳақиқий таннархи бўйича


28 800

41 400

Номувофиқлик фоизи (41 400 – 28 800) / 28 800


0,4375


Тайёр маҳсулот юклаб жўнатилди:

а) ҳисобга олинган нархлар бўйича

б) ҳақиқий таннархи бўйича (19 800 х (1 + 0,4375))


19 800

28 462,5

Ой охиридаги тайёр маҳсулот қолдиғи:

а) ҳисобга олинган нархлар бўйича (28 800 – 19 800)

б) ҳақиқий таннархи бўйича (41 400 – 28 462,5)


9 000

12 937,5


 

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Омборхонага ҳисобга олинган нарх бўйича тайёр маҳсулот келиб тушди


16 800


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


3510-«Тайёр маҳсулот чиқариш»


Ҳақиқий ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобдан чиқарилди


21 600


3510-«Тайёр маҳсулот чиқариш»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад акс эттирилди


35 000


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»


Сотилган маҳсулот ҳисобга олинган нархлар бўйича ҳисобдан чиқарилди


19 800


9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


Ҳақиқий таннархнинг ҳисобга олинган таннархга мувофиқ келмаган суммаси ҳисобдан чиқарилди  (19800 х 0,4375)


8 662,5


9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»


3510-«Тайёр маҳсулот чиқариш»


 

 

9110-счёт дебети бўйича ҳисобга олинган таннарх билан ҳақиқий ва ҳисобга олинган таннарх ўртасидаги номувофиқлик йиғиндиси сифатида сотилган маҳсулотнинг жами ҳақиқий таннархи акс эттирилади:

19 800 + 8 662,5 = 28 462,5 минг сўм.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилади:

010-«Сотишдан олинган соф тушум» сатрида – 35 000 минг сўм;

020-«Сотилган маҳсулот таннархи» сатрида – 28 462,5минг сўм.

3510-счёт бўйича ҳисобот ойининг охиридаги сальдо – бу ҳақиқий таннархнинг ҳисобга олинган таннархга мувофиқ келмаган суммаси бўлиб, у сотилмаган маҳсулот қолдиғига тўғри келади. Бу сумма маҳсулот қолдиғи сотилгани сайин, унинг ҳисобга олинган таннархи ва 0,4375 коэффициентининг кўпайтмасига тенг суммада камайиб боради.

 

Дилшод СУЛТОНОВ, молия вазири ўринбосари,

Наталья МЕМЕТОВА, «Norma» эксперти.

Прочитано: 1682 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика