Моддий ишлаб чиқариш харажатлари – Фойда солиғи ҳисоб-китобига (3-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) 2-илованинг 020-сатрида акс эттириладиган, сотиладиган маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) таннархининг таркибий қисмларидан бири. Моддий ишлаб чиқариш харажатларини ва маҳсулотингиз (ишлар, хизматларингиз) таннархини қанчалик тўғри аниқласангиз, фойда ва фойда солиғи ҳисоб-китобингиз шунчалик аниқроқ бўлади. Келинг, уларни батафсил кўриб чиқамиз.
Улар таркибига қуйидагиларни киритинг:
● маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) таркибига кирадиган хом ашё ва материаллар;
● нормал технология жараёнини таъминлаш учун ишлатиладиган материаллар, эҳтиёт қисмлари, инвентарлар ва хўжалик буюмлари;
● монтаж ёки қўшимча ишлов беришни талаб қиладиган бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар;
● ташқи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек корхонанинг ички таркибий бўлинмалари томонидан бажариладиган, фаолиятнинг асосий турига тегишли бўлмаган ишлаб чиқариш тусидаги ишлар ва хизматлар;
● табиий хом ашё (ерни рекультивация қилиш харажатлари, илдизи билан бериладиган дарахт, сув ва ҳ. к. учун ҳақ тўлаш);
● технологик мақсадларга, энергиянинг барча турларини ишлаб чиқаришга, биноларни иситишга, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича транспорт ишларига сарфланадиган ёнилғи;
● корхонанинг технологик, транспорт ва бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжларига сарфланадиган барча турдаги энергия;
● ишлаб чиқариш соҳасида моддий бойликларнинг талафоти, яроқсизланиши ва камомади;
● тара ва қадоқлаш материаллари қиймати (Низом 1.1.-б., 5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚга илова).
Моддий харажатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)га шакллантирилишини шартли равишда қуйидаги 2 босқичга бўлиш мумкин:
1) хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлари, бутловчи буюмлар, инвентарлар, ёнилғи, энергия ва бошқалар (бундан кейин матнда – материаллар)ни сотиб олиш;
2) уларни ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариш.
Жорий ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархига харид қилинган материалларнинг барчаси ҳисобдан чиқарилмаслиги мумкин. Уларнинг бир қисми омборда қолиб, кейинги даврларда маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мумкин. Яъни, харид қилинган ва ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилган материаллар қиймати – бошқа-бошқа кўрсаткичлар бўлиб, уларнинг қиймати ҳам турлича бўлиши мумкин.
Материалларни харид қилиш
Материалларни харид қилишда нафақат уларнинг шартнома қийматини, балки сотиб олиш бўйича бошқа харажатларни ҳам ҳисобга олинг:
● импорт божхона божлари ва йиғимлари;
● сотиб олиш билан боғлиқ бўлган, қопланмайдиган солиқлар ва йиғимлар суммалари;
● материаллар таъминотчи ва воситачи ташкилотлар орқали харид қилинганда уларга тўланадиган воситачилик ҳақи;
● материалларни сертификатлаш ва синаш бўйича харажатлар;
● транспорт-тайёрлов харажатлари;
● бошқалар (4-сон БҲМС 14–15-б., АВ рўйхат рақами 3259, 30.06.2020 й.).
Материалларни харид қилишда ҚҚС
Материаллар ҚҚС билан харид қилинганда солиқ суммаси:
● материаллар таннархига киритилмасдан, ҚҚС солинадиган маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш учун улардан фойдаланилганда умумбелгиланган тартибда ҳисобга олинади. Мазкур ҳолда ҚҚС – қопланадиган солиқ;
● башарти корхонангиз ҚҚС тўлашдан озод этилган бўлса, материаллар таннархига киритилади. Бу ҳолда ҚҚС – қопланмайдиган солиқ (СК 267-м.).
Материаллардан:
● реализация қилиш бўйича айланмаларига ҚҚС солинмайдиган товарларни ишлаб чиқаришда;
● вакиллик харажатларида;
● чегирилмайдиган харажатларда фойдалансангиз, у ҳолда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритинг ва уни материаллар қийматига киритинг.
Ва аксинча, материаллардан реализация қилиш бўйича айланмаларига ҚҚС солинадиган товарларни ишлаб чиқаришда фойдалансангиз, ҚҚСни материаллар таннархидан чиқариб ташлаб, ҳисобга олинг. Масалан, имтиёзнинг амал қилиши тугаганидан кейин.
МИСОЛ. Материалларни харид қилишда ҚҚСни ҳисобга олиш
Ишлаб чиқариш корхонаси 115 млн сўмлик материаллар харид қилди, шу жумладан ҚҚС – 15 млн сўм. Шундан:
● 80,5 млн сўмлик материаллар (шу жумладан ҚҚС – 10,5 млн сўм) ҚҚС билан сотиладиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун мўлжалланган;
● 34,5 млн сўмлик материаллар (шу жумладан ҚҚС – 4,5 млн сўм) солиқ солинмайдиган айланмалар учун мўлжалланган.
ҚҚС билан сотиладиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун мўлжалланган материаллар бўйича солиқ суммаси (10,5 млн сўм) материаллар қийматига киритилмайди. Мазкур ҳолда ҚҚС – қопланадиган солиқ.
Солиқ солинмайдиган айланмалар учун мўлжалланган материаллар бўйича ҚҚС суммаси (4,5 млн сўм) қопланмайди ва материаллар қийматига киритилади.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Умумбелгиланган тартибда ҚҚС солинадиган айланмалар учун материалларни харид қилиш |
70 000 |
1010-«Хом ашё ва материаллар» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
ҚҚСни ҳисобга олиш |
10 500 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
ҚҚС солинмайдиган айланмалар учун материалларни харид қилиш |
34 500 |
1010-«Хом ашё ва материаллар» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
Транспорт-тайёрлов харажатлари
Транспорт-тайёрлов харажатлари (ТТХ) қуйидагилардан иборат:
● тайёрлаш харажатлари;
● юклаш-тушириш ишлари харажатлари;
● материалларни улар ишлатиладиган жойгача транспортда ташиш (шу жумладан хатарларни суғурталаш) харажатлари.
Бундай харажатларни қуйидагича ҳисобга олишингиз мумкин:
● бевосита материаллар таннархига киритиш йўли билан – бир типдаги материаллар учун;
● 1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда – қолган ҳолатларда.
ТТХни материаллар таннархига киритаётганингизда уларни улар тегишли бўлган ҳар бир турдаги материалнинг харид қийматига мутаносиб равишда тақсимланг.
МИСОЛ. ТТХни материаллар таннархига киритиш
Корхона омборхонага материалларнинг икки турини олиб келди:
● 1-тур – 57,5 млн сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 7,5 млн сўм;
● 2-тур – 34,5 млн сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 4,5 млн сўм.
Транспорт-тайёрлов харажатлари 5,75 млн сўмни, шу жумладан ҚҚС – 0,75 млн сўмни ташкил қилди.
ТТХни материалларнинг икки турига тақсимлаймиз, бунда ҚҚС ҳисобга олиниши сабабли материаллар ва ТТХ қийматини ҚҚСсиз ҳисоблаймиз:
1-турдаги материалга:
● 5 / (50 + 30) х 50 = 3,125 млн сўм;
2-турдаги материалга:
● 5 / (50 + 30) х 30 = 1,875 млн сўм.
Материаллар қийматида бу суммаларни уларни харид қилиш харажатлари сифатида ҳисобга оламиз.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
1-сонли материал кирим қилинди |
50 000 |
1010-«Хом ашё ва материаллар» (1-сонли материал) |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (материални етказиб берувчи) |
1-турдаги материал қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди |
7 500 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (материални етказиб берувчи) |
2-турдаги материал кирим қилинди |
30 000 |
1010-«Хом ашё ва материаллар» (2-сонли материал) |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (материални етказиб берувчи) |
2-турдаги материал қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди |
4 500 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (материални етказиб берувчи) |
1-турдаги материал қийматига киритилган ТТХ акс эттирилди |
3 125 |
1010-«Хом ашё ва материаллар» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
2-турдаги материал қийматига киритилган ТТХ акс эттирилди |
1 875 |
1010-«Хом ашё ва материаллар» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (транспорт-тайёрлов хизматлари ижрочиси) |
ТТХ қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди |
750 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (транспорт-тайёрлов хизматлари ижрочиси) |
1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» ҳисобварағидан фойдаланганда ТТХни материалларни ҳисобдан чиқариш қийматига мутаносиб равишда харажатларга ҳисобдан чиқаринг (4-сон БҲМС 22-б.).
Ҳисобот ойида харажатларга ҳисобдан чиқарилаётган ТТХ суммасини қуйидаги формула бўйича аниқланг:
ТТХҳч = (ТТХоб + ТТХо) / (Моб + Мо) х Мҳч,
Бунда:
ТТХоб – ой бошидаги ТТХ суммаси (1510-ҳисобварақ сальдоси);
ТТХо – ҳисобот ойидаги ТТХ суммаси (1510-ҳисобварақ дебети);
Моб – ой бошидаги материаллар қиймати;
Мо – ой давомида келиб тушган материаллар қиймати;
Мҳч – ой давомида ҳисобдан чиқарилган материаллар қиймати.
Материалларни чегирма билан харид қилиш
Агар шартнома шартларига мувофиқ етказиб берувчи сизга пул кўринишидаги чегирма тақдим этса ва у етказиб бериш ҳужжатларида акс эттирилса, материалларни чегирмани айирган ҳолдаги қиймати бўйича кирим қилинг. Чегирма материаллар қийматини камайтиради (4-сон БҲМС 16-б.).
МИСОЛ. Чегирма билан харид қилинган материалларни ҳисобга олиш
Корхона 115 млн сўмлик материаллар харид қилди, шу жумладан ҚҚС – 15 млн сўм. Катта партиядаги товар харид қилингани учун етказиб берувчи товарнинг бутун қийматига 10%лик чегирма тақдим этди.
Чегирмани ҳисобга олган ҳолда:
материал қиймати ҚҚСсиз – 90 млн сўм (100 х 90%);
ҚҚС – 13,5 млн сўм (15 х 90%).
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Чегирмали материаллар келиб тушди |
90 000 |
1010-«Хом ашё ва материаллар» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
Чегирмали материаллар қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди |
13 500 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
Агар чегирма материаллар қабул қилинганидан кейин тақдим этилса, уни 9390-«Бошқа операцион даромадлар» счёти кредити бўйича акс эттиринг. Бунда чегирма харид қилинган материаллар қийматини камайтирмайди.
МИСОЛ. Материаллар қабул қилинганидан кейин тақдим этилган чегирмани ҳисобга олиш
Корхона 115 млн сўмлик материаллар харид қилди, шу жумладан ҚҚС – 15 млн сўм.
Харидор материаллар харид қилгандан кейин 5 кун ичида улар ҳақини 100 фоиз тўлаган тақдирда, етказиб берувчи материалларнинг бутун қийматидан 10% миқдорида чегирма тақдим этади.
Материаллар харид қилинган санада:
● улар қиймати ҚҚСсиз – 100 млн сўм;
● ҚҚС – 15 млн сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Материаллар келиб тушди |
100 000 |
1010-«Хом ашё ва материаллар» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
Материаллар қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди |
15 000 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
Тўлов санасида:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Чегирмани ҳисобга олган ҳолда материаллар ҳақи тўланди |
103 500 |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
Чегирма бошқа операцион даромадга киритилди |
11 500 |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
9390-«Бошқа операцион даромадлар» |
Материалларнинг текинга олиниши
Текинга олинган материалларни 8530-ҳисобварақда акс эттириб, улар қийматини фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда жами даромадга киритинг (СК 299-м.). Бунда даромад суммасини бу материалнинг бозор қийматидан келиб чиқиб аниқланг. Текинга олинган материаллар қийматидан ҳисобланган ҚҚСни ҳам улар қийматига киритинг, зеро мазкур ҳолда солиқ ҳисобга олинмайди (СК 267-м. 1-қ. 6-б.). Текинга олинган материаллар импорт қилинганда тўланган ҚҚС бундан мустасно.
МИСОЛ. Текинга олинган материалларни ҳисобга олиш
Корхона қиймати 11,5 млн сўм бўлган материалларни текинга олди, шу жумладан ҚҚС – 1,5 млн сўм.
Бутун суммани (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда) 8530-«Текинга олинган мол-мулк» ҳисобварағида акс эттирамиз.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Материаллар келиб тушди |
11 500 |
1010-«Хом ашё ва материаллар» |
8530-«Текинга олинган мулк» |
Текинга олинган мол-мулк қийматини Ҳисоб-китобга 1-илованинг 070-сатрида акс эттиринг.
Тара
Харид қилинаётган материаллар бир марта ишлатиладиган идишда етказилиши мумкин. Бу ўров қоғози, енгил қутилар, қоплар ва ҳ. к. Бундай идиш қиймати одатда етказиб бериш ҳужжатларида ажратиб кўрсатилмайди. У материаллар қийматида ҳисобга олинади.
Агар материаллар кўп марта ишлатиладиган (айланадиган) идишда келган бўлса, ундан фойдаланиш ва қайтаришга доир шартнома шартномаларини аниқлаштиринг. Бунда икки хил вариант мавжуд:
● шартномада идишни етказиб берувчига қайтарилиши кўзда тутилиши мумкин. Бу ҳолда уни балансдан ташқари 002-«Масъулият билан сақлашга қабул қилинган товар-моддий бойликлар» ҳисобварағида етказиб берувчига қайтарилгунига қадар ҳисобга олинг;
● шартномада идишни қайтариб бериш назарда тутилмайди. Бунда идишни 1060-«Тара ва тара материаллари» ёки, агар савдо билан шуғуллансангиз, 2950-«Товар остидаги тара ва бўш тара» счётига кирим қилинг.
Агар идиш етказиб берувчига қайтарилиши керак бўлса, шартномада одатда қуйидагилар назарда тутилади:
● қайтариш муддатлари;
● идиш учун харидор тўлайдиган гаров суммаси.
Тарани қайтариб берганингиздан сўнг, етказиб берувчи сизга гаров суммасини қайтариб беради.
Агар белгиланган муддатларда идиш етказиб берувчига қайтарилмаса, у корхонангизнинг мулки бўлиб қолади. Бу ҳолда уни 002-«Масъулият билан сақлашга қабул қилинган товар-моддий бойликлар» счётидан ҳисобдан чиқариб, 1060-«Тара ва тара материаллари» ёки 2950-«Товар остидаги тара ва бўш тара» счётида акс эттиринг.
Яроқсиз ҳолга келган идишни моддий ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқаринг.
МИСОЛ. Кўп марта ишлатиладиган идишни ҳисобга олиш
Корхона 57,5 млн сўмлик материаллар харид қилди, шу жумладан ҚҚС – 7,5 млн сўм. Материаллар қиймати 2,875 млн сўм, шу жумладан ҚҚС – 0,375 млн сўм бўлган кўп марта ишлатиладиган идишда келди.
Шартнома бўйича:
● корхона идиш қийматига тенг миқдорда гаров ҳақини тўлади;
● идиш материаллар етказиб берилганидан кейин бир ой ичида қайтарилиши керак.
Корхона идишни қайтармади ва уни ўз балансига кирим қилди.
Кўп марта ишлатилганидан кейин яроқсиз ҳолга келган идиш ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилди.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Материаллар келиб тушди |
50 000 |
1010-«Хом ашё ва материаллар» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
Материаллар қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди |
7 500 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
Гаровга олинган идиш ҳисобга олинди |
2 875 |
002 |
|
Идишни қайтариш муддати тугаганидан кейин у кирим қилинди |
2 500 |
1060-«Идиш ва идишбоп материаллар» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
Идиш қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди |
375 |
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
Идиш балансдан ташқари ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилди |
2 875 |
|
002-«Масъулиятли сақлашга қабул қилинган товар-моддий қимматликлар» |
Яроқсиз ҳолга келган идиш ҳисобдан чиқарилди |
2 500 |
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» |
1060-«Идиш ва идишбоп материаллар» |
Материалларни ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариш
Ишлаб чиқаришга берилган материалларни ҳисобдан чиқаришни харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда 1000-материалларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари кредити бўйича акс эттиринг:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
Қуйидаги материаллар ҳисобдан чиқарилди: |
|
|
асосий ишлаб чиқаришга берилган; |
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» |
1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар», 1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш», 1610-«Материаллар қийматидаги фарқлар» |
ёрдамчи ишлаб чиқаришга берилган; |
2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» |
|
умумишлаб чиқариш харажатларига берилган |
2510-«Умумишлабчиқариш харажатлари» |
Материалларни ҳисобдан чиқаришни ҳисобга олиш усуллари ва тизимлари
Материалларни ҳисобдан чиқаришда қуйидаги усулларни қўллашингиз мумкин:
● материал бир бирлигининг таннархи бўйича. Бу усулни ўрнини бошқаси билан босиб бўлмайдиган, ўзига хос «донали» материаллардан фойдаланганингизда қўлланг;
● ўртача тортилган қиймат бўйича (AVECO). Бу усулни бир турдаги материалларни ҳисобдан чиқаришда қўлласангиз бўлади. Ҳисобдан чиқариш қийматини давр бошида қолган ва давр давомида келган материалларнинг ўртача тортилган қиймати бўйича аниқланг.
● харид қилинган вақт бўйича дастлабки материаллар таннархи бўйича (FIFO).
Сиз қўллайдиган усулни ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.
Сарфланаётган материалларни ҳисобга олиш тизими узлуксиз ёки даврий бўлиши мумкин:
● узлуксиз бўлганда – материални ишлаб чиқаришга бериш бўйича ҳар бир операция ҳисобга олинади;
● даврий бўлганда – ҳисобот даври давомида фақат материаллар келиб тушиши акс эттирилиб, давр тугаганида уларнинг қолдиқлари текширилади ва олинган маълумотлардан келиб чиқиб, давр учун харажатлар шакллантирилади.
Материалларни ҳисобга олиш тизимини шунингдек ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.
МИСОЛ. Ҳисобга олиш тизимлари турлича бўлганида AVECO усулини қўллаш
Корхона материалларни узлуксиз ҳисобга олиш тизимини қўллаб келмоқда ва ҳисобот ойи учун қуйидаги маълумотларга эга:
Операция |
Кирим |
Чиқим |
Қолдиқ |
|||
сони (дона) |
қиймати (сўм) |
сони (дона) |
қиймати (сўм) |
сони (дона) |
қиймати (сўм) |
|
Ой бошидаги қолдиқ |
|
|
|
|
10 |
100 000 |
Материаллар 8 000 сўм нарх бўйича қабул қилинди |
20 |
160 000 |
|
|
30 |
260 000 |
Материаллар 9 000 сўм нарх бўйича қабул қилинди |
30 |
270 000 |
|
|
60 |
530 000 |
Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди |
|
|
40 |
353 333,3 |
20 |
176 666,7 |
Материаллар 11 000 сўм нарх бўйича қабул қилинди |
20 |
220 000 |
|
|
40 |
396 666,7 |
Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди |
|
|
10 |
93 750 |
30 |
302 916,7 |
Ой учун жами: |
70 |
650 000 |
50 |
447 083,3 |
30 |
302 916,7 |
40 дона материални ҳисобдан чиқараётгандаги қийматни аниқлаймиз. Бунинг учун ой бошида қолган ва ишлаб чиқаришга бериш пайтида келиб тушган материалларнинг умумий қийматини улар сонига бўламиз. Ҳосил бўлган натижани ҳисобдан чиқарилаётган материаллар сонига кўпайтирамиз:
(100 000 + 160 000 + 270 000) / (10 + 20 + 30) х 40 = 353 333,3 сўм.
10 дона материални ҳисобдан чиқараётгандаги қиймат:
(100 000 + 160 000 + 270 000 + 220 000) / (10 + 20 + 30 + 20) х 10 = 93 750 сўм.
Шундай қилиб, ҳисобга олишнинг узлуксиз тизимидан фойдаланилганда жами материалларни ҳисобдан чиқариш қиймати 447 083,3 сўмни ташкил қилди.
Корхона материалларни даврий ҳисобга олиш тизимини қўллаб келмоқда ва ҳисобот ойи учун қуйидаги маълумотларга эга:
Операция |
Кирим |
Чиқим |
Қолдиқ |
|||
сони (дона) |
қиймати (сўм) |
сони (дона) |
қиймати (сўм) |
сони (дона) |
қиймати (сўм) |
|
Ой бошидаги қолдиқ |
|
|
|
|
10 |
100 000 |
Материаллар 8 000 сўм нарх бўйича қабул қилинди |
20 |
160 000 |
|
|
30 |
260 000 |
Материаллар 9 000 сўм нарх бўйича қабул қилинди |
30 |
270 000 |
|
|
60 |
530 000 |
Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди |
|
|
40 |
|
20 |
|
Материаллар 11 000 сўм нарх бўйича қабул қилинди |
20 |
220 000 |
|
|
40 |
|
Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди |
|
|
10 |
|
30 |
|
Ой учун жами: |
70 |
650 000 |
50 |
468 750 |
30 |
281 250 |
50 дона материални ҳисобдан чиқараётгандаги қийматни аниқлаймиз. Бунинг учун ой бошида қолган ва ой давомида келиб тушган материалларнинг умумий қийматини улар сонига бўламиз. Ҳосил бўлган натижани ҳисобдан чиқарилаётган материаллар сонига кўпайтирамиз:
(100 000 + 650 000) / (10 + 70) х 50 = 468 750 сўм.
Ой охиридаги қолдиқ:
(100 000 + 650 000) / (10 + 70) х 30 = 100 000 + 650 000 – 468 750 = 281 250 сўмга тенг.
Шундай қилиб, ҳисобга олишнинг даврий тизимидан фойдаланилганда материалларни ҳисобдан чиқариш қиймати 468 750 сўмни ташкил қилди.
Кўриб турганимиздек, ҳисобга олишнинг ҳар хил тизимлари қўлланилганда материалларни ҳисобдан чиқариш қиймати ҳам бир-биридан фарқ қилмоқда, шу сабабли ўзингиз фойдаланадиган тизимни ҳисоб сиёсатида албатта кўрсатиб ўтинг.
МИСОЛ. Ҳисобга олиш тизимлари турлича бўлганида FIFO усулини қўллаш
Корхона материалларни узлуксиз ҳисобга олиш тизимини қўллаб келмоқда ва ҳисобот ойи учун қуйидаги маълумотларга эга:
Операция |
Кирим |
Чиқим |
Қолдиқ |
|||
сони (дона) |
қиймати (сўм) |
сони (дона) |
қиймати (сўм) |
сони (дона) |
қиймати (сўм) |
|
Ой бошидаги қолдиқ |
|
|
|
|
10 |
100 000 |
Материаллар 8 000 сўм нарх бўйича қабул қилинди |
20 |
160 000 |
|
|
30 |
260 000 |
Материаллар 9 000 сўм нарх бўйича қабул қилинди |
30 |
270 000 |
|
|
60 |
530 000 |
Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди |
|
|
10 20 10 |
100 000 160 000 90 000 |
20 |
180 000 |
Материаллар 11 000 сўм нарх бўйича қабул қилинди |
20 |
220 000 |
|
|
40 |
400 000 |
Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди |
|
|
10 |
90 000 |
30 |
310 000 |
Ой учун жами: |
70 |
650 000 |
50 |
440 000 |
30 |
310 000 |
FIFO усули бўйича 40 дона материални қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарамиз:
1) 10 таси – 10 000 сўм нарх бўйича ой бошидаги қолдиқ;
2) 20 таси – 8 000 сўм нарх бўйича келиб тушди;
3) 10 таси – 9 000 сўм нарх бўйича келиб тушди.
Жами 40 дона материални ҳисобдан чиқариш суммаси:
10 х 10 000 + 20 х 8 000 + 10 х 9 000 = 350 000 сўм.
10 дона материални 9 000 сўм бўйича жами 90 000 сўмга ҳисобдан чиқарамиз.
Шундай қилиб, ҳисобга олишнинг узлуксиз тизимидан фойдаланилганда материалларни ҳисобдан чиқариш қиймати 440 000 сўмни ташкил қилди.
Корхона материалларни даврий ҳисобга олиш тизимини қўллаб келмоқда ва ҳисобот ойи учун қуйидаги маълумотларга эга:
Операция |
Кирим |
Чиқим |
Қолдиқ |
|||
сони (дона) |
қиймати (сўм) |
сони (дона) |
қиймати (сўм) |
сони (дона) |
қиймати (сўм) |
|
Ой бошидаги қолдиқ |
|
|
|
|
10 |
100 000 |
Материаллар 8 000 сўм нарх бўйича қабул қилинди |
20 |
160 000 |
|
|
30 |
260 000 |
Материаллар 9 000 сўм нарх бўйича қабул қилинди |
30 |
270 000 |
|
|
60 |
530 000 |
Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди |
|
|
40 |
|
20 |
|
Материаллар 11 000 сўм нарх бўйича қабул қилинди |
20 |
220 000 |
|
|
40 |
|
Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди |
|
|
10 |
|
30 |
|
Ой учун жами: |
70 |
650 000 |
10 20 20 |
100 000 160 000 180 000 |
30 |
310 000 |
FIFO усули бўйича 50 дона материални қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарамиз:
1) 10 таси – 10 000 сўм нарх бўйича ой бошидаги қолдиқ;
2) 20 таси – 8 000 сўм нарх бўйича келиб тушди;
3) 20 таси – 9 000 сўм сўм нарх бўйича келиб тушди.
Жами 50 дона материални ҳисобдан чиқариш суммаси:
10 х 10 000 + 20 х 8 000 + 20 х 9 000 = 440 000 сўм.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари
Бу арзонбаҳо ва тез эскирадиган меҳнат воситалари бўлиб, улар айланма маблағларига киритилади.
Бундай тоифадаги материалларга хос бўлган икки жиҳат:
● уларнинг хизмат қилиш муддати бир йилдан ошмайди;
● хизмат қилиш муддатидан қатъи назар, сотиб олиш вақтида бир бирлигининг қиймати ЭКИҲ миқдорининг 50 баробаригачани ташкил қилади. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаригача (21.05.2020 йилдаги ПФ-5723-сон; Йўриқнома 99-б., 21-сон БҲМСга 2-илова, АВ рўйхат рақами 1181, 23.10.2002 й.).
Ҳисоб сиёсатингизда буюмларнинг инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибида ҳисобга олиниши учун улар қийматининг пастроқ чегарасини белгилашингиз ҳам мумкин.
Хизмат қилиш муддати ва қийматидан қатъи назар инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибида 1080-ҳисобварақда қуйидагиларни ҳисобга олинг:
● махсус асбоблар ва мосламалар;
● махсус кийим ва пойабзал;
● ётоқ жиҳозлари;
● канцелярия жиҳозлари;
● ошхона ва овқатланиш хонаси жиҳозлари, овқатланиш хонаси чойшаблари;
● харажатлари уларни қуриш қурилиш-монтаж ишлари таннархига олиб бориладиган вақтинчалик (титулсиз) иншоотлар, қурилма ва мосламалар;
● фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар;
● ов қуроллари (кўкан, қопқон, тўрлар ва ҳ. к.).
Бундай мол-мулкни фойдаланишга топшираётганда унинг қийматини ишлаб чиқаришга тўлиқ ҳисобдан чиқаринг. Унинг ишлатилишини назорат қилиб бориш учун бир вақтнинг ўзида унинг қийматини балансдан ташқари 014-«Фойдаланишдаги инвентарлар ва хўжалик буюмлари» счётида акс эттиринг.
Агар инвентарь ва хўжалик буюмлари ишдан чиқса, уларни балансдан ташқари ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш далолатномасига асосан ҳисобдан чиқаринг.
МИСОЛ. Ошхона инвентарини ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш
Умумий овқатланиш корхонаси 10 млн сўмлик ошхона инвентарини сотиб олди ва фойдаланишга топширди
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Ошхона инвентари кирим қилинди |
10 000 |
1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
Ошхона инвентари фойдаланишга топширилди |
10 000 |
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» |
1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» |
Инвентарь балансдан ташқарида акс эттирилди |
10 000 |
014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» |
|
Яроқсиз инвентарь ҳисобдан чиқарилди |
10 000 |
|
014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» |
Агар инвентарь ҳар бирлигининг қиймати харид пайтида 10 БҲМдан ошса, унинг қийматини муддати кечиктирилган харажатларга киритишингиз ва қуйидаги усуллардан бири ёрдамида бора-бора ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқаришингиз мумкин:
● тенг меъёрда;
● ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб равишда.
Ўзингиз танлаган усулни ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.
МИСОЛ. Ишлаб чиқариш бостирмасини муддати кечиктирилган харажатларда ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш
Қурилиш ташкилоти объект қурилиши даврида қурилиш материалларини сақлаш учун бостирма ясади. Унинг қиймати – 12 000 минг сўм. Капитал объектни қуриш, шу билан бирга, бостирмадан фойдаланиш муддати – 2 йил. Капитал объектни қуриш қиймати – 1 200 000 минг сўм.
Биринчи йил давомида ҳар ой 60 000 минг сўмга, иккинчи йил давомида – 40 000 минг сўмга тенг бажарилган ишлар далоалатномаси расмийлаштирилади.
Ташкилот бостирмани вақтинча иншоот сифатида 1080-счётда ҳисобга олиб, унинг қийматини муддати кечиктирилган харажатларга киритди.
1-вариант – бостирма қиймати ишлаб чиқаришга тенг меъёрда ҳисобдан чиқарилади.
Ташкилот ҳар ой ҳисобдан чиқарадиган сумма:
12 000 / 24 ой = 500 минг сўм.
2-вариант – бостирма қиймати ишлаб чиқаришга бажарилган ишлар хизматига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқарилади.
Қурилишнинг биринчи йили давомида ташкилот ҳар ой ҳисобдан чиқарадиган сумма:
12 000 / 1 200 000 х 60 000 = 600 минг сўм.
Иккинчи йили давомида ташкилот ҳар ой ҳисобдан чиқарадиган сумма:
12 000 / 1 200 000 х 40 000 = 400 минг сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Бостирма қийматини муддати кечиктирилган харажатлар қийматига ҳисобдан чиқариш |
12 000 |
3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» |
1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» |
1-вариант – тенг меъёрда ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариш |
|||
2 йил давомида ҳар ой ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариб бориш |
500 |
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» |
3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» |
2-вариант – бажарилган ишлар хизматига мутаносиб равишда ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариш |
|||
Қурилишнинг биринчи йили давомида ҳар ой ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариб бориш |
600 |
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» |
3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» |
Қурилишнинг иккинчи йили давомида ҳар ой ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариб бориш |
400 |
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» |
3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» |
Кўриб турганимиздек, турли усулларни қўллаганда харажатларни ҳисобдан чиқариш суммаси ҳам бир-биридан фарқ қилмоқда.
Тенг меъёрда ҳисобдан чиқариш усулида қурилишнинг ҳар бир йили учун ишлаб чиқаришга: 500 х 12 = 6 000 минг сўм ҳисобдан чиқарилади.
Бажарилган ишлар хизматига мутаносиб равишда ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариш усулида ишлаб чиқаришга:
● биринчи йил учун: 600 х 12 =7 200 минг сўм;
● иккинчи йил учун: 400 х 12 = 4 800 минг сўм ҳисобдан чиқарилади.
Танланган усул харажатлар суммасига, демакки, фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага ҳам таъсир қилиши сабабли, уни ҳисоб сиёсатида албатта акс эттиринг.
Қайтариладиган чиқиндилар
Ишлаб чиқариш жараёнида чиқиндилар, яъни, бирламчи истеъмолчилик сифатига эга бўлмаган материал қолдиқлари ҳосил бўлади.
Агар уларни ишлаб чиқаришда яна ишлатиш ёки уларни сотиш мумкин бўлса, улар қайтариладиган чиқинди ҳисобланади.
Қайтариладиган чиқиндиларни бошқа материаллар сифатида 1090-«Бошқа материаллар» счётида акс эттиринг, бунда моддий ишлаб чиқариш харажатларини шу суммага камайтиринг.
Уларни қуйидагича баҳолаш мумкин:
● эҳтимолий фойдаланиш баҳоси бўйича – агар чиқиндилардан асосий ёки ёрдамчи ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин бўлса-ю, бироқ бунда харажатлар катта ёки тайёр маҳсулот чиқими кам бўлса;
● сотиш баҳоси бўйича – агар улар четга реализация қилинса.
МИСОЛ. Қайтариладиган чиқиндиларни ҳисобга олиш
Тикув корхонаси 15 000 минг сўмлик газламани ишлаб чиқаришга топширди. Бичиш ишларидан кейин газламадан 1 кг 10 000 сўмга баҳоланган жами 10 кг қийқим қолди. У ишлаб чиқаришда ишлатилиши ёки сотилиши мумкин.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Газлама ишлаб чиқаришга берилди |
15 000 |
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» |
1010-«Хом ашё ва материаллар» |
Моддий ишлаб чиқариш харажатларини қийқимлар қийматига камайтириш акс эттирилди |
100 |
1090-«Бошқа материаллар» |
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» |
Энди эса навбатдаги масала хусусида батафсил тўхталамиз.