Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 24 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

ЎзР ДСҚнинг «Ахборотга доир ҳамкорлик регламентининг шакли ва унга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 3307

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 170-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ахборотга доир ҳамкорлик регламентининг шакли ­1-иловага мувофиқ;

Ахборотга доир ҳамкорлик регламентига доир талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Раис

Ш.КУДБИЕВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 26 апрель

2021-21-сон.

Регламентга
1-ИЛОВА

ДАРОМАД ВА ХАРАЖАТЛАРНИ АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ,
СОЛИҚ ҲИСОБИНИНГ АНАЛИТИК РЕГИСТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
МАЪЛУМОТЛАР

Солиқ (ҳисобот) даври

 

Солиқ ҳисоботи/ҳисоб-китоби варағининг тартиб рақами

 

Солиқ ҳисобот/ҳисоб-китоби бўлимининг тартиб рақами

 

Солиқ ҳисоботи/ҳисоб-китоби варағи иловасининг тартиб рақами

 

Солиқ ҳисоботи/ҳисоб-китоби сатри коди

 

Солиқ ҳисоботи/ҳисоб-китоби сатрининг номи

 

Солиқ декларацияси/ҳисоб-китоби сатри шаклланадиган бухгалтерия ҳисоби регистрининг (ишлаб чиқилган жадвалнинг, маълумотноманинг) ёки бошқа ҳужжатларнинг номи ва (ёки) тартиб рақами

 

Солиқ декларацияси/ҳисоб-китоби сатри шаклланадиган солиқ ҳисоби йиғма аналитик регистрининг (ишлаб чиқилган жадвалнинг, маълумотноманинг) ёки бошқа ҳужжатларнинг номи ва (ёки) тартиб рақами

 

Ахборотни тақдим этиш усули (формати)

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Регламентга
2-ИЛОВА

СОЛИҚ ҲИСОБИНИНГ ЙИҒМА АНАЛИТИК РЕГИСТРЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ
ШАКЛЛАНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБИНИНГ
АНАЛИТИК РЕГИСТРЛАРИ

Солиқ ҳисобининг йиғма аналитик регистри номи ва (ёки) тартиб рақами

 

1-устунда кўрсатилган солиқ ҳисобининг йиғма аналитик регистри маълумотлари шаклланадиган солиқ ҳисобининг аналитик регистрлари номи ва (ёки) тартиб рақами

 

1-устунда кўрсатилган йиғма аналитик регистрни шакллантириш тартиби

 

1

 

2

 

3

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Регламентга
3-ИЛОВА

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ РЕГИСТРЛАРИ АСОСИДА ТУЗИЛАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБИ РЕГИСТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
МАЪЛУМОТ

Солиқ ҳисобининг аналитик регистри номи ва (ёки) тартиб рақами

 

Бухгалтерия ҳисоби регистрининг номи ва (ёки) тартиб рақами

 

Тузатишлар таснифи

 

1

 

2

 

3

 

 

 

 

 

 

ЎзР ДСҚнинг 2021 йил 26 апрелдаги 2021-21-сон қарорига
2-ИЛОВА

АХБОРОТГА ДОИР ҲАМКОРЛИК РЕГЛАМЕНТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН
ТАЛАБЛАР

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ахборотга доир ҳамкорлик регламенти (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) Солиқ кодексининг (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) ­170-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ икки нусхада давлат тилида тузилади ва бетлар кетма-кет рақамланади.

2. Регламент солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилади.

3. Ахборотга доир ҳамкорликни таъминлайдиган ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш муддатлари Солиқ кодексининг 173-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон билан тасдиқланган Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан кўрсатилади.

4. Регламент қуйидагилардан ташкил топади:

титул варағи;

1-боб. «Солиқ органига ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тартиби»;

2-боб. «Бухгалтерия ва солиқ ҳисоби регистрларида даромадлар, харажатлар, солиқ солиш объектлари, бухгалтерия ҳисоби регистрлари тўғрисида, солиқ ҳисобининг аналитик регистрлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш тартиби»;

3-боб. Солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланганлиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги устидан ички назорат тизими ҳақида ахборот»;

иловалар.

5. Ички назорат тизими тўғрисидаги маълумотлар, агар бундай тизим мавжуд бўлса, ошкор қилиниши керак.

6. Регламент солиқ тўловчи юридик шахснинг раҳбари томонидан тасдиқланади.

Регламентга солиқ тўловчи юридик шахснинг раҳбари ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси илова қилинади.

 

2-БОБ. РЕГЛАМЕНТНИНГ ТИТУЛ ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ

7. Титул варағини тўлдиришда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

солиқ тўловчи юридик шахс раҳбарининг лавозими, фамилияси, исми, шарифи;

солиқ тўловчи юридик шахс раҳбари томонидан Регламент тасдиқланган сана;

Регламент тақдим этиладиган солиқ органининг номи;

солиқ тўловчи юридик шахснинг номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами.

 

3-БОБ. РЕГЛАМЕНТНИНГ 1-БОБИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

8. Регламентнинг 1-бобида қуйидаги ахборот ошкор этилиши керак:

а) солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш (ушлаб қолиш ва ўтказиш) билан боғлиқ ҳужжатлар (ахборот) бўлган ахборот тизимининг номи;

б) солиқ тўловчининг бухгалтерия ҳисоби, солиқ ҳисоби, даромадлар, харажатлар, солиқ солиш объектларининг ҳисоби юритиладиган, шунингдек ўзида ички назоратни амалга ошириш функциясини мужассам этган, ҳисобни юритишдаги хатоликларни, зиддиятларни ва ноаниқликларни тузатиш имконини берадиган ахборот тизимларига, шунингдек солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш (ушлаб қолиш), тўлаш (ўтказиб бериш) билан боғлиқ ҳужжатлар (ахборот) сақланадиган ахборот тизимларига (манбаларига) кириш имкониятини бериш тартиби;

в) ахборот тизимларида мавжуд бўлган маълумотларни янгилаш ва синхронлаштириш, шу жумладан маълумот базасига киришни таъминлаш тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш, маълумотларни реал вақт режимида ёки маълум вақт оралиғида янгилаш тартиби;

г) солиқ органига кириш ҳуқуқи берилган ахборот тизимидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

д) уланиш тартиби (техник талаблар; ахборот тизимларига кириш мезонлари; кириш вақти);

е) қайд ёзувлари (солиқ органи учун фойдаланувчининг қайд ёзувлари ва паролларини яратиш, бериш ва ўзгартириш тартиби; солиқ органига берилган фойдаланувчиларнинг ваколатлари ва фойдаланиш ҳуқуқларини тақсимлаш; солиқ мониторинги вақтида солиқ органига берилган фойдаланувчиларнинг ваколатларини тўлдириш ва ўзгартириш тартиби);

ж) техник ва ахборот таъминотини таъминловчи таркибий бўлинмалар, шунингдек солиқ органи билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун жавобгар бўлинмалар;

з) солиқ органи томонидан масофадан киришдан фойдаланишда техник муаммолар мавжуд бўлган тақдирда техник ва ахборот таъминоти хизматига мурожаат қилиш ҳамда жавоб бериш тартиби ва муддатлари, шунингдек техник носозликлар тўғрисида хабар бериш тартиби ва муддатлари, шунингдек уларни бартараф этиш муддатлари;

и) солиқ органи учун очиқ бўлган ахборот тизимининг функционал имкониятларининг тавсифи (батафсил рўйхати) ва улар билан ишлаш қоидалари;

к) солиқ тўловчининг солиқ органи билан ўзаро ахборот ҳамкорлик учун жавобгар шахслар тўғрисида уларнинг лавозимлари ва алоқа маълумотлари (ўзаро ахборот ҳамкорликнинг танланган тартибидан қатъи назар) кўрсатилган ахборот;

л) узатиладиган ахборотни ҳимоя қилишнинг танланган усули (такомиллаштирилган электрон имзо, пароль, логин ёки узатилаётган ахборотни ҳимоя қилишнинг бошқа усуллари);

м) солиқ органини асл ҳужжатлар билан таништириш тартиби ва шартлари;

н) солиқ органига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни тақдим этиш шакллари кўрсатилган ҳолда (солиқ тўловчининг ахборот тизимларига кириш орқали, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориш);

о) ахборотга доир ҳамкорликни таъминлайдиган ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш муддатлари;

п) ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш (ўзгартириш) пайтида солиқ органи билан солиқ тўловчининг ўзаро ахборот ҳамкорлик тартиби, шу жумладан тақдим этилган ҳужжатларга (ахборотга) кириш, уларни ўзгартириш ва тўлиқ бериш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш тартиби;

р) тақдим этиладиган ахборотни (файлларни) тузиш тартибининг тавсифи:

жойлаштирилган каталог тизимининг тавсифи;

ахборотни (файлларни) тақдим этиш билан бир вақтда узатилаётган ахборотни (файлларни) аниқлаш принциплари тавсифи.

Агар узатиладиган ахборотнинг (файлларнинг) тузилиши ўзгармаса, тавсифни қайта топшириш талаб этилмайди;

с) солиқ органига тақдим этиладиган ҳужжатлар (ахборот) форматлари;

т) тақдим этилган ва қабул қилинган ҳужжатлар (ахборот) яхлитлигини (ҳажмини) аниқлаш ва тасдиқлаш усули.

 

4-БОБ. РЕГЛАМЕНТНИНГ 2-БОБИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

9. Регламентнинг 2-бобида қуйидаги ахборот ошкор этилиши керак:

а) бухгалтерия ҳисобининг ташкилий шакллари ва усуллари тўғрисидаги маълумотлар (ушбу Регламентга илова шаклида тақдим этилиши мумкин);

б) солиқ ҳисоботлари кўрсаткичларини ошкор қилиш тузилмаси:

солиқ ҳисобининг йиғма регистри;

солиқ ҳисобининг аналитик регистрлари;

бухгалтерия ҳисоби регистрлари;

бирламчи ҳисоб ҳужжатлари ва (ёки) операциялар регистрлари рўйхатлари;

бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари;

в) бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби регистрларида даромадлар, харажатлар, солиқ солиш объектлари, бухгалтерия регистрлари тўғрисидаги маълумотлар, солиқ ҳисобининг аналитик регистрларида акс эттириш тартиби;

г) фойда солиғи бўйича даромадлар ва харажатларни бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисобини юритиш регистрларида акс эттириш тартиби:

даромадларни, харажатларни ҳисобга олиш тартиби, солиқ ҳисобининг аналитик регистрлари тўғрисида ахборот (ушбу ахборот Регламентга 1-иловадаги жадвал шаклида тўлдирилади);

солиқ ҳисобининг аналитик регистрлари, уларнинг асосида солиқ ҳисобининг йиғма аналитик регистрлари маълумотлари шакллантирилади (ушбу ахборот Регламентга 2-иловадаги жадвал шаклида тўлдирилади);

бухгалтерия ҳисоби регистрлари асосида тузиладиган солиқ ҳисоби регистрлари тўғрисида ахборот (ушбу ахборот Регламентга 3-иловадаги жадвал шаклида тўлдирилади);

бухгалтерия ҳисоби регистрлари тўғрисида маълумотлар;

солиқ ҳисоби маълумотларига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги ахборот;

д) бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича солиқ солиш объектларини бухгалтерия ва (ёки) солиқ ҳисоби регистрларида акс эттириш тартиби, шунингдек кўрсатилган регистрлар ва (ёки) бошқа ахбороти асосида солиқ декларациясининг (ҳисоб-китобининг) тегишли сатрларини шакллантириш тартиби.

Бу ҳар бир солиқ ва йиғим тури бўйича ҳисобда солиқ солиш элементларининг акс этиши тартибига ва индивидуал хусусиятларига (агар мавжуд бўлса) боғлиқ равишда эркин шаклда тўлдирилади;

е) бухгалтерия ҳисоби, бухгалтерия ва (ёки) солиқ ҳисоби регистрлари тўғрисидаги маълумотлар, бошқа ахборот манбалари маълумотлари эркин шаклда баён этилади, уларнинг асосида ҳар бир аниқ солиқ ва йиғим бўйича солиқ солиш объектлари аниқланади, солиқ ва йиғим суммаси ҳисобланади;

ж) солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланиши (ушлаб қолиниши), тўланиши (ўтказилиши), тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши тўғрисидаги ахборотни маълумотларни ўз ичига олган бошқа ахборотни акс эттириш тартиби.

 

5-БОБ. РЕГЛАМЕНТНИНГ 3-БОБИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

10. Ушбу Регламентнинг 3-бобида хўжалик ҳаётида содир этиладиган фактлар, солиқлар ва йиғимларни тўғри ҳисобланиши (ушлаб қолиниши), тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши (ўтказиб берилиши) устидан ички назорат қилиш тизимининг тавсифи келтирилади, шу жумладан:

а) солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланиши (ушлаб қолиниши), тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши (ўтказиб берилиши) устидан ички назорат тизимини ташкиллаштириш мақсадлари, вазифалари, шунингдек умумий ёндашувлар тавсифи;

б) солиқлар ва йиғимларни тўғри ҳисобланиши устидан назорат қилиш учун фойдаланиладиган асосий ахборот тизимлари (ҳисоб тизимлари, маълумотлар базаси) тавсифи (рўйхати ва асосий функциялари);

в) солиқ тўловчининг солиқларни ҳисоблаш, солиқ декларацияларини (ҳисоб-китобларини) тайёрлаш, солиқ солиш методологияси масалалари билан шуғулланадиган таркибий бўлинмалари, уларнинг таркиби, улардаги ходимлар сони, ташкилий тузилиши, мақсадлари, вазифалари ва ваколатлари тўғрисидаги ахборот.

Ички назорат тизимининг тавсифи ушбу ахборотни ўз ичига олган ҳужжатлар Регламентга илова шаклида тақдим этилиши мумкин;

г) солиқ ҳисобини, солиқ декларациясини (ҳисоб-китобларини) бузиш ва солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ва (ёки) тўлиқ тўланмаслик хавфини аниқлаш ва баҳолашда ишлатиладиган ёндашувлар (усуллар) тавсифи, шу жумладан:

солиқ ҳисобини ва солиқ декларацияларининг бузилиши, солиқ ва йиғимларнинг ўз вақтида ва (ёки) тўлиқ тўланмаслиги хавфини бартараф этишга (камайтиришга) йўналтирилган асосий ички назорат тартиб-қоидаларининг тавсифи;

ҳар бир назорат тартиб-таомили бўйича уни ўтказишнинг қабул қилинган тартиб-таомили тавсифи (агар мавжуд бўлса) берилиши керак.

Регламентга илова шаклида тақдим этилиши мумкин бўлган амалдаги ички қоидалар ва назорат тартиб-таомилларини тартибга солувчи ҳужжатларга ҳаволалар;

д) тегишли ички назорат тартиб-таомиллари (ички ҳужжатлар, ички ҳисоботлар, регламентлар, протоколлар, буйруқлар, маълумотномалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар) бажарилишини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатини кўрсатган ҳолда ички назорат тартиб-таомилларини ҳужжатлаштириш ва амалга оширишни тасдиқлаш тартиби;

е) ички назорат натижаларини олиш (шакллантириш) тартиби ва муддатлари тавсифи.

11. Регламентга охирги даврда бошқа ташкилотлар томонидан ички назорат тизими ишини текшириш натижалари илова шаклида (агар мавжуд бўлса) илова қилиниши мумкин.

 

6-БОБ. РЕГЛАМЕНТГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

12. Регламентга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганда ёки солиқ тўловчининг ва (ёки) солиқ органининг таклифларига кўра, Регламентда баён этилади, шунингдек Регламентга бундай ўзгартириш ва қўшимчаларни электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинет орқали юбориш шакли кўрсатилади.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 31.05.2021 йилдан кучга кирди.

**Қарорга 1–3-иловалар «СБХ»да берилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 250 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика