Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 24 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

ЎзР ДБҚ, ИИВнинг «Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 24 майда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 2156-4

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2010 йил 28 октябрдаги 01-02/12-8, 20-сон қарори (рўйхат рақами 2156, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 439-модда) билан тасдиқланган Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

М.Б.АЗИМОВ. 

01-02/12-27-сон

Ички ишлар вазири

П.Р.БОБОЖОНОВ. 

12-сон

Тошкент ш., 2021 йил 30 апрель.

ЎзР ДБҚ ва ИИВнинг 2021 йил 1 майдаги 01-02/12-27-сон ва
2021 йил 30 апрелдаги 12-сон қарорига
ИЛОВА

БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДАН ОЛИБ ЎТИЛАЁТГАН АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

1. 2, 23, 28 ва 66-бандлардаги «қонун» деган сўз «қонунчилик» деган сўз билан алмаштирилсин.

2. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун транспорт воситасининг ҳар бир от кучидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,7% миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.».

3. 19-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи–бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи–тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«миллий валюта – сўмда тўланади;».

4. 1–3-иловалар** мазкур ўзгартиришларнинг 1–3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 24.05.2021 йилдан кучга кирди.

**Қарорга 1–3-иловалар «СБХ»да берилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 259 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика