Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 24 / Жавоб берамиз

Тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш

 

ҚҚС тўловчи корхона аукцион орқали кейинчалик 2 йил муддатга ўзлаштириш учун бўш турган ер участкасини сотиб олди. Ер участкаси сотиб олинган суммага баённома мавжуд, у давлат мулки олди-сотди шартномасига тенглаштирилади. Давлат мулкини сотиб олувчи солиқ агенти сифатида ҚҚСни ҳисоблаши ва бюджетга тўлаши лозимлиги боис, биз ҚҚСни тўлаб бердик.

Корхона ушбу ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақлими? 

 

Ҳа, корхона давлат мулкини сотиб олишда солиқ агенти сифатида тўлаган ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат мол-мулки реализация қилинганда (берилганда) солиқ базаси солиқ агенти томонидан аниқланади. Бундай ҳолларда ушбу мол-мулкнинг харидорлари (уни олувчилар) солиқ агенти деб эътироф этилади, бундан якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахслар мустасно. Бундай ҳолларда солиқ базаси сотиб олинаётган (олинаётган) давлат мол-мулкининг ҚҚС ҳисобга олинмасдан шартномада белгиланган қиймати миқдорида солиқ агенти томонидан аниқланади (СК 256-м. 2-қ.).

ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси корхонангизга тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини беради (СК 256-м. 6-қ.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 103 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика