Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 24 / Юридик маслаҳатлар

Ходимлар учун курслар

 

Иш берувчи ходимларини ўқув курсларига анча юқори миқдорда тўлов тўлаб ўқишга юборади. Айрим ходимлар курсни тугатгач, ўз ихтиёрига кўра ишдан бўшаб кетадилар. Бунда иш берувчи ходимларнинг касбий кўникмалари даражасини оширишга маблағ сарфлаб, улар ишдан бўшагач ходимларини ва сарфлаган пул маблағларини йўқотади.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимлар зиммасига ўқиш қийматини қоплаш мажбуриятини юклаш учун улар билан қандай ҳужжат тузилиши лозим? 

 

– Мазкур ҳолатда иш берувчига ходим тарафлар томонидан белгиланган ишлаб бериш муддати тугагунига қадар ўз ихтиёрига кўра ишдан бўшаб кетадиган бўлса, у билан ўқиш қийматини тўлиқ ёки ўқиш давридан кейин ишланган вақтга мутаносиб равишда тўлаш мажбурияти тўғрисида шартнома (битим) тузиш тавсия этилади. Қонун ҳужжатларида бундай шартномалар тузилиши тақиқланмаган (ФК 354-м.). Шунингдек, алоҳида шартнома (битим) тузмасдан, ходим билан қўшимча битим тузиб мазкур шартни меҳнат шартномасига қўшиш мумкин.

 

Нурали Нурмуҳамедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 156 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика