Ходим 2020 йилнинг 12 ойи мобайнида ҳақиқатда 1 740 соат ишлаган, белгиланган норма бўйича 2 042 соат ишлаши керак бўлган. Сентябрь, октябрь ва декабрь ойларида у таътилда бўлган, шу сабабли ушбу ойлардаги иш соатлари қисқартирилган. Йил якунлари бўйича соатлар бўйича нормани бажармаганлиги учун ходимга иш вақтидан ташқари ишлар учун тўлов ҳисобланмаган. У иш вақти нормасини ҳисоблашда таътилда бўлган вақтини чиқариб ташламасликни талаб қилмоқда.
Ходимнинг талаби қонуний ҳисобланадими?
– Меҳнатга ҳақ тўлаш фақат ҳақиқатда ишланган вақт бўйича амалга оширилади.
Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади (СК 124-м.), таътилда бўлган давр иш ҳисобланмайди. Шу боисдан, ходимнинг таътил даврида бўлган вақтини иш даври сифатида ҳисобга олиш талаби ноқонуний бўлади.
Шунингдек иш вақтидан ташқари ишлар учун тўловни ҳисоблашда ташкилотда иш вақти қандай ҳисобга олинади, шундан келиб чиққан ҳолда иш вақтидан ташқари ишлар учун тўлов ҳисобланади ва тўланади:
●
ҳисоб даври ҳафта бўлса, 40 соатдан ортиқ ҳар бир ишланган соат ушбу ҳафтадаги иш вақтидан ташқари ишланган соатлар ҳисобланади;
●
ҳисоб даври ой бўлса, бир ой учун белгиланган нормадан ортиқча ишланган ҳар бир соат иш вақтидан ташқари ишланган соат ҳисобланади;
●
иш вақти жамланма ҳисобга олинганда иш вақтидан ташқари ишлар ҳисоби белгиланган ҳисоб даврига қараб жамланади.