Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 24 / Юридик маслаҳатлар

Чет эллик ходимга иш ҳақи

 

Хорижий компания ваколатхонаси штатида Ўзбекистон солиқ резиденти ҳисобланган чет эллик ходим ҳам ишлайди.

Бош компания тўғридан-тўғри ўз ҳисобрақамидан унга шахсий валюта ҳисобрақамига иш ҳақи тўлаши мумкинми? 

 

Хорижий ваколатхонанинг бош компанияси тўғридан-тўғри ўз ҳисобрақамидан ўз ваколатхонасидаги чет эллик ходимга иш ҳақини тўлаши мумкин.

Норезидент жисмоний шахсларнинг хорижий валютадаги ҳисобрақамига носавдо тусидаги пул ўтказмалари ҳам ўтказилиши мумкин. Носавдо тусидаги ўтказмалар жумласига иш ҳақи бўйича тўловлар ҳам киритилади («Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 15-м. 2-қ.; Қоидаларнинг 20-б., 1-илова, АВ томонидан 31.08.2020 йилда 3281-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Яъни бош компания ўз ҳисобрақамидан ўз ваколатхонасидаги чет эллик ходимга иш ҳақини ўтказиб бериши мумкин.

Прочитано: 1104 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика