Австралия федерал суди қарорига кўра, STA Travel Pty Ltd сайёҳлик компаниясининг (STA Travel) қўшимча хизмати бўйича MultiFLEX Pass* рекламасининг маълумоти ёлғон ва нотўғри берилгани учун 14 млн доллар миқдорида жарима тўлайди. Бу ҳақда Австралия рақобат ва истеъмолчилар комиссиясининг матбуот хизмати хабар беради.
MultiFLEX Pass – бу ўтиш ҳужжати ўхшаш компаниянинг пуллик қўшимча хизмати бўлиб, унинг ёрдамида чиптани бошқа рейсга осонгина ўзгартириш мумкин. MultiFLEX Pass рекламасида эса айнан «КОМИССИЯСИЗ ТЎЛОВЛАР» деган сўзлар эълон қилинган.
Бироқ, Комиссия текширувлари давомида чипта нархларидаги тафовутдан ташқари STA Travel кўпчилик истеъмолчилардан яширин тўловларни олаётгани маълум бўлди. Бундан ташқари, яширин тўловлар ҳатто чипталар нархида фарқ бўлмаган тақдирда ҳам олинган. Компания истеъмолчилар эътиборини жалб қилган ва унинг хизматидан фойдаланишни рағбатлантирувчи, ноқонуний бўлган MultiFLEX Passнинг ёлғон рекламасидан фойдаланган.
STA Travel компанияси 2014 йил март ойидан 2019 йил август ойигача MultiFLEX Pass рекламасида истеъмолчиларга чипта алмаштирганда қўшимча тўловлар ҳақида нотўғри маълумот берганлиги ошкор бўлган ва уни тан олди.
MultiFLEX Pass хизматининг ўртача нархи 149 доллардан ошмайди. STA Travel компаниясининг ҳисоб-китобига кўра, 2015 ва 2019 йиллар орасида йилига тахминан 16 000 га яқин MultiFLEX Pass сотилган.
Ўз навбатида, STA Travel айбловларни ҳам, жавобгарликни ҳам ўз зиммасига олди. Шунингдек, у ишни тергов қилиш пайтида Комиссия томонидан қилинган барча харажатларни тўлашга мажбурдир.
«Ушбу жарималар барча саёҳлик компанияларига ўз хизматларини ўзгартиришда қўшимча харажатлар тўғрисида маълумотни нотўғри тақдим этмаслик тўғрисида ўз вақтида эслатма бўлиб қолади», дейди комиссар Сара Корт.
*MultiFLEX Pass – бу чипта нархларидан фарқни тўлаган ҳолда, қўшимча ҳақ тўламасдан бошқа рейс чипталарига алмаштиришга имкон берадиган STA Travelнинг қўшимча хизмати.
consumer.uz и antimon.gov.uz хабарлари асосида.