Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 13 / Истеъмолчи бурчаги

Ишчанлик обрўсига путур етказманг!

 

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзининг antimon.gov.uz расмий сайтида хўжалик юритувчи субъектлар диққатига эълон жойлаштирган.

 

Унда рақобатчилари томонидан товарлари (маҳсулоти, иши, хизматлари) тўғрисида камситувчи ёки нотўғри таққосланган маълумотлар тарқатилишига дуч келаётган хўжалик юритувчи субъектларга мурожаат қилинади. Эълонда, хусусан, «рақобатчиларингиз сизнинг маҳсулотингизга ёки кўрсатаётган хизматингизга зарар келтириб ёки ишчанлик обрўингизга путур етказиб, нотўғри таққослашлар олиб боряптими?», дея мурожаат қилинади.

«Хўжалик юритувчи субъект ўз товарининг (маҳсулоти, иши, хизматининг) таққослаш параметрларини кўрсатмаган ҳолда «энг яхши– , «1-рақамли– , «ягона–  ва шунга ўхшаш маъноларни берувчи бошқа сўзлар билан эътироф этиши ёки рақобатчисининг товари тўғрисида камситувчи ёки нотўғри таққосланган маълумотларни тарқатиши тақиқланган» дейилади эълонда.

Шундай вазиятларда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг (71) 207 48 00 телефон рақамига ёки info@antimon.gov.uz электрон почта манзилига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатилади.

 

Прочитано: 413 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика