Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 13 / Кадрлар бўлими

Тасдиқланган графикка мувофиқ

 

Сменали график бўйича ишлайдиган қоровулнинг иш куни байрам кунига тўғри келадиган бўлса, иш ҳақи икки ҳисса миқдорида тўланадими?

 

– Байрам кунлари иш графигидан қатъи назар, барча тоифадаги ходимлар учун белгиланган. Шу боисдан барча иш режимлари (5 кунлик, 6 кунлик иш ҳафтаси ёки сменали иш графиги) бўйича байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши лозим (МК 131, 157-м.).

Сменали график бўйича ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари «ўзгарувчан» бўлади ва смена оралиғида ҳафтанинг исталган кунида дам олиш куни берилади. Бунда дам олиш кунлари 5 кунлик иш ҳафтаси (дам олиш куни – шанба ва якшанба) белгиланган режимдан фарқ қилади, шунинг учун бу ходимларга шанба ва якшанба кунлари ишлагани учун МКнинг 157-моддасига мувофиқ ҳақ тўланмайди.

Бундай тоифадаги ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларида иш вақти режими – «тасдиқланган иш графигига мувофиқ сменалар ўртасидаги дам олиш кунлари билан» деб аниқ кўрсатилиши лозим.

Айрим ҳолатларда, ходим ўзини розилиги билан смена ўртасидаги дам олиш кунларида ишга жалб этилган тақдирда, унинг иш графигидан ташқари ишлаган вақти учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МК 157-м.).

Дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилишда уларни сурункасига икки смена давомида ишга жалб этиш тақиқланишини ёддан чиқармаслик лозим (МК 120-м.).

Прочитано: 447 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика