Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 13 / Кадрлар бўлими

Муддатни камайтириш мумкин

 

МКнинг 99-моддасига биноан огоҳлантириш муддатини 1 ойга узайтириш тўғрисидаги бандни жамоа шартномасига киритиш ва уни амалдаги меҳнат шартномаларига қўшишга оид қўшимча битимни имзолаш мумкинми?

 

– Ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномаси бекор қилиниши муносабати билан белгиланган 2 ҳафталик огоҳлантириш муддатини, ҳатто томонларнинг келишувчига биноан ҳам узайтириш мумкин эмас (МК 99-м.; АВ томонидан 14.06.1999 йилда ­746-сон билан рўйхатдан ўтказилган Намунавий қоидаларнинг 2.24-банди).

Огоҳлантириш муддатининг оширилиши корхонанинг локал ҳужжатларида ходимнинг меҳнат шартлари ёмонлашиши сифатида баҳоланади. Жамоа шартномасида қонун ҳужжатларида кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар ҳам киритилиши мумкин (МК 37-м.).

Прочитано: 339 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика