Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 13 / Истеъмолчи бурчаги

Ёруғлик халақит беряпти

 

Биз яшаётган уйнинг рўпарасига LED мониторли ташқи реклама конструкцияси ўрнатилган. Бу монитордан чиқаётган ёруғлик шу қадар кучлики, аҳолининг тунги вақтда ухлашига ва автомобиль ҳайдовчиларининг ҳаракатланишига халақит бермоқда. Ушбу ноқулайликка барҳам беришнинг йўли борми?

 

Мутахассис жавоби:

– Ташқи реклама ва унинг воситаларининг тунги вақтда ортиқча даражада ёруғлик тарқатиши, шовқин даражасининг амалдаги меъёрлардан ошиб кетиши, шунингдек, турар жой бинолари ойналарига бевосита яқин жойлаштирилиши аҳолининг осойишта дам олишига тўсқинлик қилади, албатта. Аслида ташқи реклама ва унинг воситалари ўз ёруғлиги ва акси, шунингдек, ташқи реклама ва унинг воситаларидан чиқаётган шовқин даражаси техник норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки қонунчиликдаги бошқа ҳужжатлар билан белгиланган даражалардан ошиб кетмаслиги керак ва истеъмолчиларга ортиқча ноқулайликлар туғдирмаслиги зарур.

 

Маълумот ўрнида: мазкур масала Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламенти (20.02.2020 йилдаги 104-сон ВМҚга 5-илова) билан тартибга солинади.

Прочитано: 117 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика