Сотувчи дўконига кирган харидорга яхши муомалада бўлиб, товар ҳақида ўз вақтида тўғри тушунча берса – олам гулистон. Аммо Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи истеъмолчи А.К. ўзига қилинган қўпол муомала сабабли харид қилаётган иситиш қозони ҳақида кўп ҳам маълумот ололмади.
Вақти камлиги ва зарурат туфайли 7 млн сўмлик иситиш қозонини сотиб олишга мажбур бўлди. Фойдаланганда иситиш мосламаси электр энергияси ва табиий газ сарфини кўп истеъмол қилаётгани истеъмолчига маъқул келмади. Бу ҳақда дўконга эътирозини билдирганда сотувчи яна қўпол муомалада бўлади.
Истеъмолчи мазкур савдо дўкони томонидан талаби қондирилмаслигини билгач, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Шикоят Агентликнинг Фарғона вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилди. Истеъмолчига 7 млн сўмга сотиб олган иситиш қозонининг қиймати «Валиант» савдо дўкони томонидан тўлиқ қайтариб берилишига эришилди.
Маълумот ўрнида. Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасида истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан 10 кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга, бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақлилиги кўрсатилг